Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ИИБ ходимлари “Худоёрхон ўрдаси” билан танишдилар
2022-08-12 19:27:41 279
Бағдод тумани ички ишлар бўлими ходимлари учун бугун Қўқон шаҳридаги меъморий ёдгорликлардан бири – “Худоёрхон ўрдаси”га саёҳат ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида вазирлик таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида 1 августдан 1 сентябрга қадар “Ватанпарварлик ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида”ги Фармойишига кўра ташкилланган мазкур саёҳат ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва бой маънавий-маърифий озуқа олиш имконини берди.
- Бу каби тадбирлар, - дея изоҳлайди туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Алишер Деҳқонов, - “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси” ижросини таъминлаш ҳамда ходимларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, улар қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли, шу билан бирга, муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш, давлат ва халқ манфаатларига хизмат қилувчи, ватанпарвар, миллий қадриятларга содиқ шахс сифатида тарбиялаш ишларини янада кучайтиришга қаратилган. Саёҳат давомида миллий тарихимиз билан, аждодларимиз томонидан қолдирилган бой маданий мерос билан ва яна, ўзбек халқининг XIX асрга оид маданияти ва урф-одатлари билан яқиндан танишдик. Ўйлайманки, навбатдаги саёҳатимиз ҳам ходимларда катта таассурот қолдирди.
“Ватанпарварлик ойлиги” давом этмоқда.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.