Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 67 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда Наврўз умумхалқ байрамига катта тадорик кўрилмоқда

×

 2023-03-16 18:17:33    181

PDF yuklash
Chop etish


"Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон юртим!" шиори остида ўтажак бу йилги байрам тадбирига Бағдод туманида ҳам қизғин тадорик кўрилмоқда. Хусусан, байрам сайли ва асосий тадбирлар ўтказилиши белгиланган "Марказий" ўйингоҳ кун сайин чирой очиб бораётир. Тадбирда юртдошларимиз кўнглига баҳорий илиқлик улашишни ният қилган бадиий жамоалар эса ижодий изланишда.

Туман Маданият ва туризм бўлими раҳбари Ахроржон Хатамовнинг маълум қилишича, "бу йилги байрам тадбири мутлақо ўзгача бўлади". 

- Чиндан ҳам шундай! Чунки шу вақтга қадар туманда бирор бир тадбир 200 нафардан зиёд кишини ўзида жамлаган ижодий гуруҳ иштирокида ўтган эмас. Гуруҳимиз таркибида боғча тарбияланувчилари, ижодкор ўқувчилар, спортчилар, чолғу, рақс ва фольклор жамоалари, яккахон хонандалар, элимиз суйган санъаткорлар бор. Барчамиз тумандошларимиз ва меҳмонларга унутилмас завқ-шавқ улашиш учун астойдил ишлаяпмиз, - дейди А.Хатамов.

Таъкидланишича, байрам тадбири учун алоҳида мусиқий-компазицион сценарий тайёрланган. Мазкур сценарий устида муаллифлар - Ахроржон Хатамов ва Абдурашид Комилов, овоз режиссёрлари - Исоқжон ва Бекмурод Ортиқов ҳамда Баҳодирхон Рустамов каби ижодкорлар 3 ой давомида изланишган.

- Яна бир ютуғимиз билан фахрланиб турибмиз, - дейди Ахроржон Хатамов. - Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўтажак Наврўз байрами тадбирида туманимизда фаолият юритаётган "Олтин қўллар" доира ансамблининг катта гуруҳи ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Айни кунларда бу жамоа Тошкентдаги репетиция жараёнларида қатнашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, туманда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан халқ сайли ва тантанали тадбир 18 март санасига (11:00 дан) белгиланган. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.