Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда умумий жиноятчилик камайишига эришилди

×

 2023-05-23 18:46:51    126

PDF yuklash
Chop etish


Бағдодда жорий йилнинг дастлабки 3 ойи давомида умумий жиноятчилик кўрсаткичи камайишига эришилди. Бу ҳақда туман ИИБ бошлиғи, подполковник Фахриддин Хайитов маълум қилди.

Таъкидланишича, шу йилнинг январь-март ойлари давомида туман ҳудудида 75 нафар шахс томонидан 106 та жиноят содир этилган бўлса, ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 114 та (88 нафар шахс томонидан)ни ташкил қилган. Камайиш – 7,02 фоиз.

Таҳлилларга кўра, қасддан одам ўлдириш (-1), оғир тан жароҳати етказиш (-2), босқинчилик (-1), фирибгарлик (-5), безорилик (-5), ўрта оғир тан жароҳати етказиш (-6), енгил тан жароҳати етказиш (-6) каби жиноятлар сезиларли даражада камайган. Шунингдек, жамоат жойларида содир этилган жиноятлар сони 11 тага, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар сони 2 тага камайгани ва аёллар томонидан бирорта жиноятга қўл урилмагани ҳам эътиборга молик.

-  Бироқ, ўғирлик (+1), қалбаки ҳужжат тайёрлаш (+4), ўқотар қурол сақлаш (+2), мулкни талон-торож қилиш (+1), ўлимсиз йўл-транспорт ҳодисаси (+5) сингари жиноятларнинг ўтган йилга нисбатан ошгани ҳамда судланган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар сони 8 тага ошгани барчамизни бирдек ташвишга солиши керак, - дейди Ф.Хайитов.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.