Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

СЕССИЯ ИШИ ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ МУҲОКАМАСИ БИЛАН БОШЛАНДИ

 2021-01-15 16:59:25    872

PDF yuklash
Chop etish


13 январь куни Халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.


Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Алибек Турсунов очди ва олиб борди. 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан, сессия котиблигига “22-Бекобод” сайлов округидан депутат Бахтиёр Бекмирзаев сайланди. 

Шундан cўнг сессия кун тартибидаги масалаларни кўришга киришди.

Раислик қилувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь кунги Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси халқимиз томонидан катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кутиб олинганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Мазкур муҳим дастурий сиёсий ҳужжатда мамлакатимиз тараққиётининг ҳар бир соҳаси чуқур таҳлил этилиб, келгусидаги устувор вазифалар, юксак мақсадлар белгилаб берилди. Шу жиҳатдан ҳам ушбу Мурожаатнома юртдошларимизга катта қувонч бағишлади, ўз ҳаётларини янада фаровонлаштириш, фаолиятларини ривожлантириш иштиёқини ҳадя қилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг бу йилги Мурожаатномаси ўз қамрови, аҳамияти ва тегишлилигига кўра олдингиларидан тубдан фарқ қилади.

Биринчидан, бу йилги Мурожаатнома нафақат Олий Мажлисга, балки олийжаноб халқимизга қарата йўлланди.

Иккинчидан, унда дунёнинг 2020 йилдаги умумий қиёфаси гавдалантирилди, мавжуд ҳолат очиб ташланди.

Учинчидан, қамраб олинган масалалар юзасидан берилган таклифларни амалга оширишнинг аниқ механизмлари ҳам кўрсатиб берилди.

Тўртинчидан, унда мамлакатимиз давлат ва жамият бошқаруви, суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт, ижтимоий ҳаёт ва бошқа соҳаларда жорий этилиши лозим бўлган янги институтларнинг яратилиши учун замин ҳозирланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг жорий йил 6 январь куни бўлиб ўтган ўн биринчи ялпи мажлисида ҳам сенаторлар томонидан мазкур Мурожаатномада белгиланган устувор вазифалар тўғрисидаги масала атрофлича кўриб чиқилди.

Таъкидландики, Мурожаатномада Президентимиз давлат ва жамиятни янада ривожлантириш билан боғлиқ энг асосий йўналишлар, барча даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хусусан, Олий Мажлис юқори палатасининг қатор устувор вазифалари ҳам белгилаб берилди. Унда келтирилган чора-тадбирларнинг ҳуқуқий асосларини яратиб бериш, барча соҳаларда қонун устуворлигини, қабул қилинаётган ҳужжатларнинг, айниқса, бюджет бажарилишини жойларда сўзсиз ижросини таъминлаш бўйича парламент томонидан самарали назорат ўрнатиш, уларнинг тўлиқ бажарилишига эришиш асосий вазифалардан биридир. Мазкур вазифаларнинг жойлардаги ижроси Сенатнинг тегишли қўмиталари, қолаверса, ҳудудлардаги ҳар бир сенатор ва маҳаллий Кенгашларнинг диққат марказида бўлиши кераклиги Сенат раиси Т. Нарбаева томонидан ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди.  

Шунга кўра, сессия кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, туманда 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, кўриладиган чора-тадбирлар, бу борада белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида, тизимли ва сифатли таъминланишида депутатлик назоратини йўлга қўйиш масаласи киритилди. Бу ҳақда туман Кенгаши раиси А.Турсуновнинг ахбороти тингланди.


Навбатдаги масала муҳокамасида таъкидландики, Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 11 декабрдаги “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига оид намунавий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги КҚ-161-IV-сонли қарори қабул қилинган. Шунингдек, 2020 йилнинг 28 декабрь куни бўлиб ўтган халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларининг навбатдаги сессияларида маҳаллий Кенгашлар котибиятларини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилиб, Кенгашларнинг тегишли қарорлари билан Кенгаш котибияти тузилмаси, Низоми, штатлар жадвали, тегишли молия йили учун харажатлар сметаси тасдиқланган. Сессияда ушбу масала ҳам кўрилиб, муҳокама қилинди.


Сессия кун тартибидаги навбатдаги масалани кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 154-II-сонли қарори билан тасдиқланган халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши Намунавий регламентининг 64-моддасида “доимий комиссиялар ўз фаолиятини халқ депутатлари Кенгаши қарори билан тасдиқланадиган иш режалари асосида амалга ошириши” белгилангани эътироф этилди. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Мурожаатномаси ҳамда бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т.Нарбаеванинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг жорий йил 6 январь куни бўлиб ўтган ўн биринчи ялпи мажлисидаги маърузасидан келиб чиқиб, Кенгаш ҳамда Кенгаш доимий комиссиялари томонидан 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан иш ва медиа-режалари ишлаб чиқилган. Сессияда депутатлар томонидан ушбу масала ҳам кўриб чиқилиб, режалар тузилди ва бу ҳақда қарор қабул қилинди.


Вилоят Кенгашининг тавсиясига кўра, “12-Чекмирзаобод” сайлов округидан туман Кенгаши депутатлигига сайланган депутат Ғайратжон Эшонхонов халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири лавозимига тайинланди.

Сессида, шунингдек, “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Юнусовнинг ахбороти тингланди.


Шу билан Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.