Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“ДХХ БОШЛИҒИ КУБОГИ”НИНГ СОҲИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

×

 2021-05-06 15:55:52    811

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2021 йил 13 апрелда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, 1-5 май кунлари оралиғида Бағдод туманида турли ёшдаги аҳоли вакиллари (17-20, 21-25, 26-30 ёшдаги эркаклар) ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи кубоги” спорт мусобақалари ўтказилди.

Мусобақанинг дастлабки босқичи маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида, ҳудудий босқичи эса секторлар кесимида ўтказилди. Ниҳоят, Марказий ўйингоҳ мусобақанинг туман босқичига мезбонлик қилган бўлса, финал учрашувлари “Конизар” МФЙдаги сунъий қопламали стадионда ташкилланди.

Якуний босқичда 3 та ёш тоифасида сараланган 9 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди. Қизғин ва ёрқин таассуротларга бой тарзда ўтган баҳсларда 17-20 ёшлилар ўртасида 3-ўринни “Мирзаобод”, 2-ўринни “Хўжақишлоқ”, 1-ўринни “Чекмирзаобод” МФЙ жамоаси қўлга киритди.

21-25 ёшлилар ўртасида кечган учрашувларда “Дўстлик” МФЙ жамоаси рақибларга ҳеч қандай имконият қолдирмаган бўлса, “Мурувват” МФЙ жамоаси – иккинчи, “Мирзаобод” МФЙ жамоаси эса учинчи ўрин билан кифояланди.

Натижаларга кўра, 26-30 ёшлилар ўртасидаги баҳсларда “Истиқлол” МФЙ жамоаси – учинчи, “Марказ” жамоаси – иккинчи, “Майлавой” МФЙ жамоаси биринчи ўринга лойиқ топилди.

Мусобақа иштирокчиларини муносиб тақдирлаш маросимида Бағдод тумани ҳокими Восилжон Назаров, шунингдек, Давлат Хавфсизлиги Хизмати Риштон туманлараро бўлими ҳамда Бағдод тумани ички ишлар бўлими раҳбарияти ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Ғолибларга махсус кубок, тегишли даражадаги диплом ва эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.