Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдоддаги оилавий поликлиникалар учун қарийб 680,5 млн. сўмлик замонавий тиббий жиҳозлар келтирилди

×

 2021-06-16 20:02:13    720

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Абдумажид Юнусовга кўра, тумандаги оилавий поликлиникалар учун 6 дона рангли ва рақамли ультра товушли тадқиқот (УЗИ) ва яна шунча электрокардиография (ЭКГ) аппаратлари олиб келинди. Бунинг учун жами 680 млн. 449 минг сўм маблағ йўналтирилган.

- Ўта аниқ ва юқори сифат билан ишловчи ушбу аппаратлар ҳудудлардаги оилавий поликлиникаларга махсус мутахассислар ёрдамида ўрнатилади. Улар фойдаланишга топширилгач, УЗИ ва ЭКГ текширувларига эҳтиёж сезган қишлоқ аҳолисининг туман марказига келиши учун мутлақо ҳожат қолмайди. Бундай ноёб аппаратларнинг барча бирламчи тиббиёт муассасаларида мавжуд бўлиши – мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан халқимизга муносиб байрам туҳфаси бўлади, - дейди А.Юнусов.

Бизга маълум қилинишича, янги аппаратларни ўрнатиш ишлари эртадан бошланиши кутилмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.