Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Очиқ бюджет”: 9 та лойиҳа учун 6,9 млрд. сўмдан зиёд маблағ ажратилди

×

 2022-06-09 16:03:57    365

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли қарорига асосан, 2022 йилдан Давлат бюджети параметрларида бюджетнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш мақсадида, Бағдод тумани маҳаллий бюджетларида 1-босқичда 4 млрд. 647 млн. сўм маблағ ва йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларининг 30 фоизи, яъни 857 млн. сўм маблағ ва 2022 йил бошига қолдиқ 135 млн. сўм – жами 5 млрд. 640 млн. сўм маблағ жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га ўтказилди.

Бағдод тумани “Очиқ бюджет” ахборот порталига 101 млрд. 672,7  млн. сўмлик 211 та лойиҳа таклифи келиб тушди. Таклифларни кўриб чиқиш жараёнида 41 млрд. 705,4 млн. сўмлик 72 та таклиф белгиланган мезонларга мос келмагани сабабли ишчи гуруҳ томонидан рад қилинган бўлса, 60 млрд. 437,3 млн. сўмлик 139 та таклиф белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, кейинги босқичга – овоз бериш жараёнига ўтказилди.

“Очиқ бюджет” ахборот порталига қўйилган лойиҳалар учун жами 54 минг 359 нафар фуқаро овоз бериш жараёнида иштирок этди ва якунда қиймати 5 млрд. 388,9 млн. сўмлик 7 та лойиҳа ғолиб, деб топилди:

1. З.Абдураҳмонова томонидан 1-мактабни жорий таъмирлаш учун киритилган 902 млн. сўмлик лойиҳа – 8 минг 344 та овоз билан;

2. П.Мамадалиев томонидан Болғоли қишлоғига ичимлик сув қазиб чиқариш учун киритилган 500 млн. сўмлик лойиҳа – 7 минг 263 та овоз билан;

3. Н.Насриддинова томонидан 17- мактабнинг бошланғич синфлар ўқув биносини жорий таъмирлаш учун киритилган 900 млн. сўмлик лойиҳа – 4 минг 979 та овоз билан;

4. Ш,Абдураҳмонов томонидан 26-мактабни таъмирлаш учун киритилган 766,8 млн. сўмлик лойиҳа – 3 минг 856 та овоз билан;

5. З.Исомиддинов томонидан 2-ИДУМни таъмирлаш учун киритилган 900 млн. сўмлик лойиҳа – 3 минг 151 та овоз билан;

6. А.Абдуқодиров томонидан 37-мактабни таъмирлаш ва жиҳозлаш учун киритилган 820 млн. сўмлик лойиҳа – 2 минг 415 та овоз билан;

7. Ё.Абдуғозиев томонидан “Қоракўл” МФЙ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш учун киритилган 600 млн.сўмлик лойиҳа – 2 минг 297 та овоз билан ғолиб, деб топилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил

7 апрель “Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПҚ-197 сонли қарорига асосан, туман (шаҳар)да 2022 йил февраль-март ойлари давомида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 2 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча равишда 1 млрд. 546 млн. сўм маблағ ажратиш белгиланган. Шунга кўра:

8. Н.Усмонова томонидан 30-мактаб синф хоналарини жорий таъмирлаш учун киритилган 920 млн. сўмлик лойиҳа – 2 минг 257 та овоз билан;

9. Г.Алижонова томонидан “Самандарак” МФЙ Ҳунармандлар кўчасига ичимлик сув чиқариш учун киритилган 626 млн. сўмлик лойиҳа – 2 минг 216 та овоз билан ғолиб, дея эътироф этилди.

Умуман олганда, туманимиз бўйича жами 6 млрд. 934,8 млн. сўмлик 9 та лойиҳа ғолиб сифатида танлаб олиниб, ҳар бир лойиҳа учун махсус ғазна ҳисобварақлари очилди ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” махсус ғазна ҳисобварағидан тўлиқ туман халқ таълими бўлими ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси учун очилган махсус ҳисобварақларга ўтказиб берилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.