Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР

×

 2022-06-28 16:45:55    405

PDF yuklash
Chop etish


“Қасддан баданга оғир шикаст етказиш” жинояти тушунчаси, мазкур жиноят учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 2-бобининг 104-моддасида кўрсатиб ўтилгани, ушбу жиноятни содир этган шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик белгилангани, бу турдаги жиноятни содир этган шахс ўзининг қилаётган хатти-ҳаракатини англаб етган ҳолда содир қилишини, жиноятнинг салбий оқибатлари ва унинг олдини олиш чоралари, жиноятни содир қилган шахсларга нисбатан туман судида жиноят иши кўрилиб жазо тайинланишини, ҳар бир жиноят учун жазо муқаррар экани, туман ҳудудида вояга етмаган шахслар томонидан жиноят содир этилишининг олдини олишда вояга етмаган шахсни ўқиш ва яшаш жойидаги мутасадди шахслар, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси, ёшлар етакчилари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда иш олиб борилиши лозимлиги, вояга етмаган шахслар томонидан ҳар қандай кўринишдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилганлиги учун қонунда жазо муқаррар эканини тушунтириш лозим.

Шу каби жиноятларни содир қилган шахсларга нисбатан жиноят ишлари бўйича судларда жиноят иши мазмунан кўриб чиқилиб, жазо муқаррарлиги  таъминланганлигини, мазкур тоифадаги жиноятлар содир қилинишининг олдини олиш мақсадида туман ҳудудида фуқаролар ўртасида профилактик чора-тадбирларни кучайтириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш каби ишларни маҳалла фуқаролар йиғини раиси фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик билан бирга амалга оширилиши мақсадга мувофиқ. Кўрилган ишлар бўйича яшаш ва иш жойига муҳокама этиш ва жиноятларнинг олдини олиш борасида лозим чора-тадбирлар белгилаш учун суд қарорлари юборилади. Шунингдек, айбдорнинг яшаш жойидаги маҳалла фаолларини таклиф этиш орқали жиноятчиликка чек қўйиш, маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи ҳар бир фуқаро ҳамда оилаларнинг яшаш ва турмуш тарзини мунтазам равишда ўрганиб бориш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шундай экан, фуқаролар ўртасида жиноятларнинг олдини олиш мақсадида аҳоли ўртасида кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот ишларини мунтазам тарзда олиб бориш лозим.

 

О.МИРСАДИКОВ,

Жиноят ишлари бўйича

Боғдод тумани суди раиси.