Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда янги ўқув йилига тайёргарлик қандай бормоқда?

×

 2022-08-11 16:48:39    274

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида 2022-2023 ўқув йилига жиддий ҳозирлик кўрилмоқда. Хусусан, мавжуд 4 та умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга ошириляпти. Мазкур мақсадлар учун жами 20 млрд. 183 млн. сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган.

Президентнинг “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, тумандаги 2 та (18- ва 42-) мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши натижасида 750 та янги ўқувчи ўрни яратилиб, мавжуд 865 ўринли бино-иншоотлар мукаммал таъмирланади. Бунинг учун 15 млрд. 976 млн. сўм йўналтирилган.

Шунингдек, давлат раҳбарининг жорий йил 12-13 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириққа асосан 32-умумий ўрта таълим мактабида мавжуд 100 ўринли ўқув ва ёрдамчи биноларини мукаммал таъмирлаш ҳамда 240 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилиши учун 3 млрд. 479 млн. сўм маблағ ажратилган.

“Обод қишлоқ” Давлат дастурига асосан туманнинг “Дашт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 21-умумий ўрта таълим мактабида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бунинг учун 577,5 млн. сўм маблағ сарфланмоқда.

Юқоридагилардан ташқари, туманнинг “Дўрманча” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 26-умумий ўрта таълим мактаби филиалини реконструкция қилиш учун 1 млрд. 560 млн. сўм маблағ йўналтирилиб, ҳозиргача 85 фоизлик иш бажарилган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.