Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ер "ухлаяпти", асл деҳқон ишлаяпти

×

 2023-01-28 17:01:00    197

PDF yuklash
Chop etish


Кўклам ва пишиқчилик палласида қўли-қўлига тегмаган қишлоқ хўжалиги ходимларининг, миришкор-деҳқонларнинг қиш мавсумида ҳам етарлича юмуши бор. Зотан, қиш чилласида экин майдонларига яхоб суви бериш, мелиоратив ҳолати ночор ерларда шўр ювиш ишларини узвий давом эттириш келгуси йилда ҳосилдорликни оширишнинг муҳим тадбирларидан саналади.

— Туманимизда 2023 йил ҳосили учун 4 минг 850 гектар майдонда пахта экилиши режалаштирилган ва бугунга қадар 4 минг 238 гектар майдонда шўр ювиш ишлари якунланди, — дейди Бағдод тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шавкатжон Маъмуров. — Бунда, албатта, сувдан мақсадли фойдаланишга, уни бехуда исроф қилмасликка устувор вазифа сифатида қараяпмиз. Шунингдек, 2023 йил ҳосили учун 7 минг 600 гектар майдонда ғалла парваришланаётган бўлса, бир кунда ўртача 160-170 гектар ғалла майдонида суғориш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу кўрсаткич 5 минг гектарга яқинлашди ҳамда суғориш ишлари тун-у кун давом этяпти.

Масъулнинг айтишича, ушбу муҳим агротехник тадбирлар давомида сув исрофгарчилигига йўл қўйиш, ерларни шўр ювишга сифатсиз тайёрлаш, рухсат этилмаган жойлардан шартномасиз сув олиш ҳолатлари кузатилмаган.

Таъкидлаш керакки, суғориш ишлари "шарбат" усулида олиб борилмоқда. Бунинг учун 32 минг 215 тонна маҳаллий ўғит далаларга чиқарилган. Шунингдек, 1-10 февраль оралиғида ғалла майдонларини минерал ўғитлар билан озиқлантириш мақсадида 5 минг 700 тонна азотли ўғитлар захираси яратилган. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.