Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туманнинг олис ҳудудларида арзонлаштирилган кўчма савдо дўконлари ташкил этилмоқда

×

 2023-02-01 15:48:14    208

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг олис ҳудудларидан бири - "Ойдинбулоқ" маҳалла фуқаролар йиғинида нархи арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўчма савдо дўконлари ташкил этилди. 

Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов ҳамда сектор раҳбарлари ташаббуси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман бўлими билан ҳамкорликда ташкилланган мазкур кўчма дўконларда аҳолига 32 турдаги маҳсулотлар таклиф қилиняпти. 

- Нархлар бозордагига қараганда сезиларли даражада арзон, - дейди туман "Деҳқон бозори" масъулияти чекланган жамияти раиси Музаффар Қўлдашев. - Масалан 1 килограмм мол гўшти 55 минг сўмдан, тухумнинг 1 донаси 1 минг 200 сўмдан, 5 литр сиғимли идишга қадоқланган пахта ёғи 68 минг сўмдан ва шунча сиғимли ўсимлик ёғи 85 минг сўмдан, шакар (1 кг) 12 минг сўмдан, ун (25 кг) 133 минг сўмдан сотиляпти.  Булардан ташқари, пиёз ва картошканинг 1 килограмми 4 минг сўм, сабзи эса 2,5 минг сўмдан. Аҳолига таклиф қилинаётган маҳсулотларнинг барчаси сифатли. 

Таъкидланишича, қишлоқ аҳолисининг узоғини яқин қилувчи бундай кўчма дўконларни туманнинг бошқа олис ҳудудларида ҳам ташкиллаш мақсад қилинган. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.