Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мактаб директори "Мўътабар аёл" кўкрак нишони билан тақдирланди

×

 2023-03-06 17:24:50    186

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактаби директори устоз педагог Лолахон Холматова 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни арафасида "Мўътабар аёл" кўкрак нишони билан тақдирланди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси  билан таъсис этилган "Мўътабар аёл" кўкрак нишони жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизларга берилади.

Қадрли устоз! 
Сизни кўп йиллик самарали меҳнатларингиз эътирофи билан самимий қутлаймиз. Ҳамиша соғ-саломат бўлинг. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.