Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАҒДОД ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ

×

 2020-04-20 18:21:15    1244

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда “ФАРҒОНА: бозор буткул ёпилмаса ҳам, тартиб ўрнатилмаса бўлмайди” сарлавҳаси остида тарқатилган видеоматериал юзасидан Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Коронавирус пандемияси сабабли мамлакатимизда эълон қилинган карантин даврида аҳолининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини сифатли қондириш мақсадида Бағдод тумани “Деҳқон бозори” МЧЖ ҳафтанинг белгиланган кунларида (пайшанба ва якшанба), карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда, ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Хусусан,

а) Бозор ҳудудида ўрнатилган видео-кузатув камералари (уларнинг сони 6 та) доимий равишда ишлаб турибди;

б) Туман санитар-эпидемиологик осойишталик маркази билан ҳамкорликда, марказнинг махсус техник жиҳоз – тепловизор билан таъминланган ходимларини бозорнинг кириш эшикларига жойлаштириш орқали, бозор ҳудудига кириб келаётган ҳар бир фуқаронинг тана ҳарорати ўлчанмоқда;

в) Бозорнинг кириш эшикларига дезинфекцияловчи туннеллар ўрнатилган бўлиб, ҳудудга кириб келаётган ҳар бир фуқаро ушбу туннель орқали ўтказилмоқда ҳамда кимёвий суюқлик ёрдамида зарарсизлантирилмоқда.


г) Туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими билан ҳамкорликда, Бағдод-Қўқон автойўли ёқасида қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, гигиеник ниқоб, қўлқоп ва бошқа турдаги антисептик воситалар савдо ярмаркаси ташкилланган;

д) Мазкур савдо ярмаркасида нарх-навонинг сунъий равишда оширилишига мутлақо йўл қўйилаётгани йўқ;

е) бозордаги ҳамда садо ярмаркасидаги расталарнинг жойлашувида оралиқ масофа сақланган ва бошқа карантин қоидаларига қатъий равишда амал қилинмоқда;


ё) Фуқаролар ва тадбиркорларнинг карантин қоидаларига зид ҳар қандай хатти-ҳаракатлари туман ИИБ ходимлари томонидан зудлик билан бартараф этилмоқда.

ж) Бозор ҳудудида ўрнатилган радиокарнайлар орқали коронавирус пандемияси даврида фуқаролар эътибор қаратиши зарур бўлган жиҳатлар хусусида радиохабарлар мунтазам эшиттириб борилмоқда.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.