Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАҒДОД ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ

×

 2020-06-17 15:35:05    989

PDF yuklash
Chop etish


12 июнь куни “Mening yurtim” телеканалининг “Марказий студия” кўрсатувида Бағдод туманининг “Самандарак” МФЙ ҳудудида яшовчи тадбиркор маҳалла аҳли учун йўл ва ариқ ўтказаётгани, лекин бунга биргина хонадон эгаси норози бўлаётгани ҳақида сўз юритилган лавҳа эфирга узатилди. Ушбу видеолавҳа хусусида туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур ҳолат тегишли мутасаддилар билан манзилли равишда ўрганилганда, лавҳада келтириб ўтилган важлар аллақачон ижобий ҳал бўлгани, яъни тадбиркор ташаббуси билан маҳалла аҳолиси учун 300 метр масофа янги йўл ва яна шунча масофада янги ариқ фойдаланишга топширилгани аниқланди. Бунга қаршилик билдирган хонадон эгаси билан ҳам ўзаро келишувга эришилган. Бундан ташқари, шу маҳалладаги аҳоли хонадонларининг кадастр ҳужжатлари тайёрланиб, расмийлаштирилган. 

Маълумот учун: лавҳа май ойининг 22-санасида тасвирга туширилган ва айрим техник сабабларга кўра, 12 июнь куни эфирга узатилган. Орадан ўтган фурсат давомида лавҳада тилга олинган ҳолат батамом ижобий ҳал этилган.