Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

 2020-08-28 18:46:45    52

PDF yuklash
Chop etish


Бугун халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги XI сессияси бўлиб ўтди. Кенгаш раиси, туман ҳокими Алибек Турсунов раислигида ўтган сессия ишида маҳаллий кенгашлар депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга дахлдор корхона ва ташкилотлар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.


Шу йилнинг 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида туман (шаҳар) ҳокимларининг аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида белгилаб берилган вазифалар ҳамда бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг 24 августдаги топшириқ хатлари ижроси юзасидан туманда олиб борилаётган амалий саъй-ҳаракатлар таҳлилига бағишланган сессияда туман ҳокимининг ахбороти тингланди.

Ахборотда таъкидланишича, айни пайтда туманда 1 минг 848 оила “темир дафтар”га киритилган бўлиб, уларда 7 минг 741 нафар фуқаро яшайди. Август ойининг ўзида бу оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси, бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 1,0 млрд. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Қолаверса, оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзоларини иш билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Жумладан, Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

  • · жамоат ишлари бўйича (ВМ-799) 1506 та;
  • · аҳоли томорқасини ривожлантириш эвазига (ПҚ-4227) 176 та;
  • · қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этиш маблағлари ҳисобига 300 та;
  • · фуқароларни касбга ўқитиш орқали 140 та иш ўринларини яратиш режалаштирилган.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларида назарда тутилган субсидияларни олишда кўмаклашиш орқали:

  • боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари соҳасида (ПҚ–3680) 105 та лойиҳага 2 млрд. 415 млн. сўмлик имтиёзли кредит ажратиш ҳисобига 148 та;
  • тикув-трикотаж ва тўқимачилик тармоғида (ПҚ–4341) 1 та лойиҳага 53.0 млрд. сўмлик тижорат кредити ажратиш орқали 200 та;
  • хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича (ПҚ–4752) 9.6 млрд. сўмлик 15 та лойиҳага имтиёзли кредитлар ажратиш ҳисобига 212 та;
  • “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури ижроси бўйича (ПҚ–4231) 200 та лойиҳа учун  2.5 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилиши орқали 284 та;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича (ПҚ–4406) 1 та лойиҳа учун 2.9 млрд. сўмлик имтиёзли кредит ажратилиши ҳисобига 50 та;
  • ҳунармандчиликни ривожлантириш дастурини жорий этиш бўйича (ПҚ–4539) 60 та лойиҳага 1 млрд. 50 млн. сўмлик имтиёзли кредит ажратилиши ҳисобига 109 та;
  • бандликка кўмаклашиш дастури ижросини таъминлаш бўйича (ПҚ–3856) 30 та лойиҳага 1 млрд. 355 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағларини ажратиш ҳисобига 134 та;
  • хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш дастури бўйича (ПФ–5325) 27 та лойиҳага 773.0 млн. сўмлик имтиёзли кредит ажратиш ҳисобига 39 та;
  • маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги жамғармаларнинг дастурлари бўйича (ПҚ–3856) 10 та лойиҳага 350.0  млн. сўмлик имтиёзли кредит ажратиш ҳисобига 25 та; 
  • қишлоқ жойларда кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бўйича (ПФ-5886) 5 та лойиҳага 16.0 млрд. сўмлик кредит маблағларини йўналтириш орқали 200 та янги иш ўрни қўшимча равишда яратилиши белгиланган.

- Муҳтарам Президентимизнинг Фарғона вилоятига жорий йил 5-6 июнь кунги ташрифлари давомида тасдиқланган 64 та лойиҳалардан иккинчи ярим йилликда ишга туширилиши режалаштирилган, умумий қиймати 145 млрд. сўм бўлган 28 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига жами 467 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Юқоридаги тадбирларни амалга ошириш ҳисобига жами 6 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилади. Умуман олганда, келгуси 2 ой ичида туманда мавжуд барча корхоналар фаолиятини тўлиқ қувватга оширамиз, деб Давлат раҳбарини ишонтирамиз, - деди ўз ахбороти якунида туман ҳокими.


Сессияда, шунингдек, бюджет даромадларини ошириш юзасидан олиб кўрилаётган чоралар хусусида ҳам сўз борди. Бу ҳақда туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Абдурасул Қосимов ахборот берар экан, жумладан, шундай деди:

- Туманимиз учун 2020 йилда бюджет даромадларига 90 млрд. сўм режа белгиланган бўлиб, ушбу режа кўрсаткичларини йил якунига қадар ортиғи билан ва сифатли бажаришни ташкиллаш мақсадида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган. Жорий йил август ойида бюджетга  6.8 млрд. сўм, сентябрь ойида 7.7 млрд. сўм миқдорида тушум бўлиши таъминланади. Жумладан, август ойида:

              жорий ҳисобланган солиқлар ҳисобига – 5.4 млрд. сўм;

              солиқ қарзини қисқартириш  ҳисобига – 670 млн. сўм;

              камерал назорат ҳисобига – 420 млн. сўм;

              хуфиёна иқтисодиётни қисқартириш ҳисобига – 280 млн. сўм;

              янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига – 50 млн. сўм;

              корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига – 35 млн. сўм.

Сессияда туман Кенгаши депутати Мақсуджон Холматов сўз олиб, бюджет тушумларини янада ошириш, яширин иқтисодиётга қарши кескин муносабатда бўлиш лозимлиги юзасидан асослантирилган таклифларини илгари сурди.


Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Иброҳим Султонов қатнашди ва кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.