Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХУСУСИЙ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛУВЧИ КОРХОНАЛАР УЧУН СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА

 2018-11-11 11:05:24    1986

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг

Қарори

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 8 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2822-2]

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2016 йил 9 августдаги 61, 2016-24, 121-сон қарори (рўйхат рақами 2822, 2016 йил 26 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 34-сон, 407-модда) билан тасдиқланган Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири Д. КУЧКАРОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 10 октябрь,

126-сон

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б. МУСАЕВ

Тошкент ш.,

2018 йил 10 октябрь,

2018-61-сон

Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ

Тошкент ш.,

2018 йил 10 октябрь,

30-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 10 октябрдаги 126, 2018-61 ва 30-сон қарорига
ИЛОВА

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

1. 1-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан Республика йўл жамғармаси учун имтиёзга эга бўлган корхоналар давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни имтиёзли 1,5 фоиз ставкада бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўлиқ ҳажмда тўлайдилар.».

2. 3-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«корхоналарни, республиканинг барча шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш, бундан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти мустасно. Бундай ҳудудий чеклов туризм соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналарга ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишга татбиқ этилмайди;».

3. 6-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

4. 9-банднинг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. При выявлении фактов несоответствия предприятия установленным требованиям для предоставления налоговых льгот за период, в течение которого предприятие не соответствовало установленным требованиям, налоги и обязательные отчисления уплачиваются в общеустановленном порядке, с применением финансовых санкций, предусмотренных законодательством.»

5. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С. ХОЛМУРАДОВ

2018 йил 10 сентябрь

Давлат статистика қўмитаси раиси Б. БЕГАЛОВ

2018 йил 10 сентябрь

Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ

2018 йил 10 сентябрь

 (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2018 й., 10/18/2822-2/2176-сон)