Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

САЙЛОВГА ПУХТА ҲОЗИРЛИК КЎРИЛМОҚДА

×

 2019-08-19 16:48:24    1129

PDF yuklash
Chop etish


Хабарингиз бор, шу йилнинг декабрь ойида Парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Эътиборлиси, мазкур сайловлар яқиндагина қабул қилинган Сайлов кодексига асосан ўтказилади.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида ишлаб чиқилган ушбу кодекс билан миллий сайлов тизимида бир қатор ўзгаришлар юз берди.


Жумладан,

- парламентда барча сиёсий кучлар учун тенг шароитлар яратилиши назарда тутилди. Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакилларига парламент қуйи палатасида белгиланган 15 та депутатлик ўрни квотаси бекор қилинди;

- сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатининг амал қилиш тартиби қонун даражасида белгиланди. Мазкур тизим эксперимент тартибида 2017 йил декабрь ойида Тошкент шаҳар маҳаллий Кенгашларига сайлов давомида синовдан ўтказилди ҳамда хорижий ва маҳаллий экспертлар томонидан ижобий баҳоланди. Бундан буён сайловчининг бир вақтнинг ўзида бир нечта рўйхатларга киритилишига чек қўйилади, бу эса, “бир сайловчи – бир овоз” принципига тўлиқ риоя этилишини таъминлайди;

сайлов ҳуқуқини кенг таъминлаш мақсадида ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахсларга сайлаш ҳуқуқи берилди;

- Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарори билан тасдиқланган Олий Мажлис Сенати аъзоларини сайлаш тартиби тўғрисидаги Низом бекор қилиниб, Сенат аъзоларини сайлаш тартиби кодекс даражасида белгиланди;

- фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига номзод кўрсатиш тартиби бекор қилинди.

Умуман олганда, янги кодексда 30 га яқин ана шундай демократик янги қоидалар белгиланган бўлиб, бу ҳақда сайловчилар ва ушбу жараённи ташкиллаш ҳамда ўтказишда фаол иштирок этувчиларни ўз вақтида хабардор этиш муҳим ҳисобланиб, шу мақсадда, Бағдод туманида қатор ўқув семинарлари, тренинглар ташкил этилмоқда.


-                    Ўқув семинарларида аввалги сайлов жараёнларида муносиб қатнашган жамоатчилик вакиллари жалб этилган, - дейди биз билан суҳбатда туман ҳокимлигининг ташйилик назорат гуруҳи раҳбари Саъдулла Усманов. – Соҳада етарлича тажриба тўплаган тренерларимиз сайлов қонунчилигида юз берган барча ўзгаришлар ҳақида иштирокчиларга тўлиқ ва батафсил тушунчалар бериб бормоқдалар. Шу ўринда айтишим керакки, туман ҳокимлиги ушбу ўқув семинарларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратган. Хусусан, машғулотлар замонавий ахборот коммуникация воситалари ёрдамида қизиқарли ва самарали ўтаётгани, иштирокчилар учун кофе-брейк ҳамда бепул тушлик ташкиллангани шахсан туманимиз ҳокими Алибек Турсунов ёрдами билан бўлмоқда.


3 кун давом этадиган ўқув семинарлари якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар тантанали тарзда топширилмоқда.


 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.