Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ВИЛОЯТ ИИБ БОШЛИҒИ БАҒДОД ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

×

 2019-10-03 08:44:12    975

PDF yuklash
Chop etish


Бугун халқимиз турмуши фаровонлигини янада юксалтириш, юртдошларимизнинг меҳнат қилиши, дам олиши ва яхши яшаши учун зарурий қулайликлар яратиш, ҳолидан хабар олиш, фикрини эшитиш, мавжуд муаммоларини бартараф этишга қаратилган изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Айни жараёнда эса, одамлар билан мулоқотнинг таъсирчан ҳамда самарали усулларидан кенг фойдаланилаётгани муҳим аҳамият касб этаётир.

2 октябрь куни Бағдодда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Раҳматжон Маматовнинг туман аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабул ташкилланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги “Халқ қабулхонаси” мудири Фазлиддин Очилдиев ҳамда секторлар раҳбарлари, шунингдек, корхона ва ташкилотлар, муассасалар масъул шахслари фуқаролардан тушган ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратдилар.

- Юртимизда инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ ташвиши ва муаммоларини ижобий ҳал этиш юзасидан изчил тизим яратилди, - дейди биз билан суҳбатда “Халқ қабулхонаси” мудири Фазлиддин Очилдиев. - Фуқароларнинг ҳеч бир мурожаатини эътиборсиз қолдирмаслик, уларни ҳал этишда қонунийлик принципларига асосланиш фаолиятимизнинг бош мезони хисобланади.


Вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Р. Маматовнинг таъкидлашича, муҳтарам Президентимизнинг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини туюдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан аҳоли мурожаатларининг ўз вақтида ўрганилиши, мавжуд муаммоларга қонуний ечим топилиши, шак-шубҳа йўқки, халқнинг давлат ва унинг идораларига бўлган ишончни янада мустаҳкамлайди. Халқнинг юрагига қулоқ тутиш, инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш доимий, муҳим вазифа сифатида давлат ва жамият тараққиётига хизмат қилади.

Сайёр қабул давомида аҳолини суюлтирилган газ баллонлари билан тўлақонли таъминлаш, ҳудуднинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ободонлаштириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкиллаш, янги иш ўринлари яратиш юзасидан мурожаатлари қабул қилиниб, уларни қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.