Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“МЕН ҲАМ ОВОЗ БЕРАМАН!”

×

 2019-11-08 10:09:33    1008

PDF yuklash
Chop etish


Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги доирасида Бағдод тумани халқ таълими бўлими фаоллар залида ташкилланган учрашув ана шундай номланди ва унга жорий йилги сайловда биринчи бор қатнашадиган ёшлар таклиф қилинди.

Туман сайлов комиссияси ташаббуси билан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи 106-Бағдод сайлов округи, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, халқ таълими ҳамда адлия бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилган учрашувда ёшларга Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, сайловчиларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, миллий сайлов қонунчилигимиздаги янгиликлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, депутатлик ваколатлари, сайловларда бериладиган ҳар бир овознинг аҳамияти ва бу жараёнда ёшларнинг ўрни хусусида фикр алмашилди.

– Учрашувда сайлаш ва депутатликка сайланиш тўғрисида етарли маълумотларга эга бўлдик, – дейди биз билан суҳбатда фаол ёшларимиздан бири Оҳунжон Исломов. – Сайловда ўзимиз танлаган номзодга берадиган овозимиз эртанги келажагимиз ҳамда мамлакатимиз тараққиёти учун муҳимлигини чуқур англаб олдик. Мен, албатта, бўлғуси сайловларда фаол иштирок этиб, Ватаним равнақи учун овоз бераман.

Мустақиллик йилларида жамиятнинг барча жабҳалари, хусусан сиёсий соҳада тизимли равищда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва юксак демократик талабларга ҳар томонлама жавоб берадиган сайлов тизими шаклланди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосланган мустаҳкам ҳуқуқий-меъёрий негиз яратилди.

Фуқароларнинг ўз сайлов ҳуқуқларини ҳеч қандай тўсқинликсиз амалга ошириши уларнинг давлат бошқарувидаги иштирокининг энг муҳим кафолатларидан биридир. Қонунларда белгиланган ва кафолатланган ҳуқуқлардан самарали фойдаланишда фуқароларнинг ушбу ҳуқуқлардан хабардор бўлиши муҳим аҳамият касб этади.

- Маълумки, Конституция ва сайлов қонунчилигига мувофиқ, фуқароларимиз 18 ёшдан сайлаш ҳуқуқига эга бўладилар, - деди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи 106-Бағдод сайлов округи раиси Шарифжон Ураимов. – Бу ҳуқуқ Конституциямизнинг 117-моддасида белгилаб қўйилган. Хўш, нима учун айнан 18 ёш сайлов ёши сифатида қабул қилинган? Мутахассисларнинг фикрича, бу ёшда фуқароларимизда сиёсий дунёқараш камол топиб, давлат ва жамият миқёсида рўй бераётган жараёнларга муносабат билдира олиш қобилияти шаклланади. Мазкур ёшда ҳар бир ёш умумий 9 йиллик таълимни тамомлаган, 16 ёшида фуқаролик паспортига эга бўлган ва жисмоний ҳамда маънавий, шунингдек, ҳуқуқий жиҳатдан вояга етган деб ҳисобланади.


Ҳар бир ёш ўз тақдирини юрт тақдири билан боғлар экан, ундаги сиёсий жараёнларда ҳам фаол иштирок этиши, давлат бошқарувида муносиб номзодни сайлаш орқали қатнашиши муҳим аҳамиятга эга. Умуман олганда, сайловларда биринчи марта иштирок этаётган ёшлар доимий равишда сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари, жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишлари, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет тармоғи орқали мунтазам бериб борилаётган сайлов жараёни билан боғлиқ хабар ва янгиликларга бефарқ бўлмасликлари мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий соҳалардаги кенг қамровли ислоҳотларнинг самараси ва таъсирчанлигининг ошишига хизмат қилиши шубҳасиз.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.