Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАЙРОҒИМИЗ – ҒУРУР ВА ИФТИХОРИМИЗ

×

 2019-11-18 21:12:26    1018

PDF yuklash
Chop etish


Давлат байроғи Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин акс эттириши барчамизга ифтихор бахш этади.

Давлатимиз суверенитетининг рамзларидан бири – мустақил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганига 28 йил тўлди. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрдаги навбатдан ташқари VII сессиясида тасдиқланган Давлат байроғи – авлат суверенитетининг рамзи ҳисобланиб, у Ер юзининг шу сарҳадларида мустақил Ўзбекистон давлати борлигини англатади ва ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиради.

Давлат байроғимиз халқаро майдонда, жумладан, Ўзбекистон Республикаси расмий делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, халқаро ташкилотларда, конференцияларда, жаҳон кўргазмаларида, спорт мусобақаларида Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлиб келмоқда.

Ғурур ва ифтихоримиз рамзи ҳисобланган байроғимиз қабул қилинган кун муносабати билан Бағдод туманида ҳам бир қатор маънавий-маданий тадбирлар ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири “Чўринди” маданият уйида ташкилланди. Унда Фарғона вилояти Маънавият ва маърифат маркази раҳбари ўринбосари Диёрбек Нишонов, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раиси ўринбосари Жамилахон Ортиқова, туманда мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 37-умумий ўрта таълим мактабининг иқтидорли ўқувчилари қатнашди.


Тадбирда сўз олганлар, миллий байроғимиз ўзида бутун Ўзбекистон халқининг асрий орзу-истаклари, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни мужассам этгани, давлат идора ва муассасалари, ўқув юртлари, Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримиз пештоқида ҳилпираб туриши, турли байрам ва тантаналарда, мамлакатимиз вакиллари қатнашаётган халқаро миқёсдаги сиёсий, маданий-маърифий тадбирларда, нуфузли спорт мусобақаларида Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин акс эттириши барчамизга ифтихор бахш этишини таъкидладилар.

- Бу йилги байрам мамлакатимизда ўзгача бир юксак кўтаринкилик, ғурур ва ифтихор билан нафақат мамлакатимиз, балки дунёнинг кўпдан кўп давлатларида истиқомат қилаётган ватандошларимиз томонидан ҳам энг катта миллий байрамлардан бири сифатида нишонланмоқда, - дейди биз билан суҳбатда Бағдод тумани Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Исломжон Аҳмедов. – Айниқса, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари, ваколатхоналари томонидан ҳам байрам муносиб тарзда кутиб олинмоқда. Назаримизда, у бу йилга келиб чинакам маънода ўзининг юксак мақомига кўтарилмоқда. Туманимизнинг ҳар бир таълим муассасасида, корхона ва ташкилотларда ҳам мазкур санага бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда. Уларда, айниқса, ўқувчилар ёшларнинг иштироки, ғурур ва ифтихорга тўла, самимий дил сўзларини изҳор қилишлари барчани тўлқинлантирди.


Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг мустақиллигини ифодаловчи муқаддас белгидир. Республикамиз давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз ифодаси ҳисобланади. Республикамиз давлат байроғидаги рамзлар Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқликни ҳамда юртимиз ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг анъаналарини ўзида мужассамлаштирган.

Бугун Ватанимиз байроғи озод юрт узра ҳилпираб турибди. У бизни юртимиз тинчлиги, ватанимиз равнақи йўлида бирлаштириб, мамлакатимиз мустақиллигини ҳамиша кўз қорачиғидай асрашга, буюк аждодларга муносиб ворис бўлишга, юксак ишонч ва қатъият билан келажакка қадам ташлашга даъват этиб турибди. Давлат рамзлари – байроқ, герб, мадҳиямизда буюк ўтмиш ва юксак маданиятга эга бўлган халқимизнинг шон-шарафи, ғурури, ор-номуси, тарихий хотираси ва келажак сари интилишлари мужассамдир. Мана шу рамзларни эъзозлаш орқали биз ўз қадр-қимматини, ўз мамлакатимиз истиқболи, демакки ўзимизга бўлган ишончимизни мустаҳкамлаймиз. Ўз мамлакати билан фахрланадиган инсон эса ҳамиша миллатга саодат бахш этадиган улуғ ишларга қодир бўлади.

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.