Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

САЙЛОВ БАЙРАМДЕК ЎТАДИ

×

 2019-12-09 16:43:02    1232

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга сайлов ўтказувчи 296-сайлов учаскаси Бағдод туманининг “Қўшчинор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 49-умумий ўрта таълим мактабида жойлашган. Участка раиси ҳамда комиссия аъзолари томонидан муҳим сиёсий тадбирни кўтаринкилик ва зўр уюшқоқлик билан ўтказиш учун барча зарурий чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, сайлов ўтиши белгиланган хоналар давлатимиз рамзлари билан тўлиқ жиҳозланди; жисмоний имконияти чекланган шахслар учун махсус шароитлар яратилди; сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга тааллуқли маълумотлар жойлаштириладиган алоҳида стендлар ўрнатилди; депутатликка номзодларнинг таржимаи ҳоли ва дастури ўрин олган паннолар тайёрланди; зарур мебель, офис техника воситалари – телефон, принтер, интернет тармоғига уланган ва сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига кириш имкониятига эга бўлган компьютерлар, сейф ҳамда канцелярия товарлари билан тўла-тўкис таъминланди.


- Айниқса, овоз бериш хоналарининг ёруғ ва кенг бўлиши, кириш-чиқиш жойларини ташкиллашга алоҳида эътибор қаратдик, - дейди участка комиссияси раиси Луқмонжон Артиқов. – Мактабнинг 6 нафар ўқитувчиси ҳамда маҳалламизнинг баобрў кишиларидан 5 нафарини комиссия таркибига киритганмиз. Барча ташкилий масалаларни аъзолар билан биргаликда баҳамжиҳат кўриб чиқиб, сайловга астойдил тайёргарлик кўряпмиз. Бизнинг ҳудудда 2 минг 847 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 14 нафари жисмоний ҳолатига кўра сайлов учаскасига кела олишмайди. Шу боис, сайлов куни бу сайловчилар олдига кўчма сайлов қутиси олиб борилади. Сайловчиларнинг 26 нафарини бу каби сиёсий тадбирларда илк маротаба қатнашаётган йигит-қизлар ташкил этади. Айни кунларда ёш сайловчиларимизнинг сиёсий билимини ошириш мақсадида турли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Бизни қувонтираётгани, фуқароларимиз сайлов кунини худди байрамдек интиқлик билан кутишмоқда. Ҳар бир сайловчи сайловда муносиб иштирок этиб, ўз сиёсий фаоллигини намоён қилади, деб ишонаман.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.