Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

УМУММИЛЛИЙ АКЦИЯДА ТУМАНДОШЛАРИМИЗ ФАОЛ ҚАТНАШДИ

×

 2019-12-14 16:35:22    1121

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани ҳокимлиги ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида бугун туманимизнинг кўпгина ҳудудларида “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” миллий акцияси ташкилланди.

Янгиланаётган Ўзбекистон муҳим сиёсий тадбир арафасида турибди. 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун сайловлар бўлиб ўтади. Илк бор янги қабул қилинган Сайлов кодекси асосида ташкил этилаётган мазкур жараёнга халқаро ташкилотлар ва кузатувчилар ҳам катта қизиқиш билан қарамоқда.

Сайлов – бу фуқароларнинг сайлов компаниясида иштирок этиш йўли билан сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини амалга ошириш шаклидир. Шу билан бирга, сайловга тайёргарлик кўриш ва сайлов кунида фуқароларнинг ҳуқуқий-сиёсий фаоллиги ҳам яққол намоён бўлади. Бугунги кунда фуқароларни, хусусан, ёшларни миллий сайлов қонунчилигимиз билан таништириш, уларнинг фаоллигини ошириш ҳам муҳим вазифалардан биридир.

Туманнинг “Пахтаобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган акцияда аҳоли ва ёшлар ўз фаолликларини яна бир бор намойиш қилдилар. Мазкур тадбирда сиёсий партиялар вакиллари, санъаткорлар, спортчилар, турли танловлар ғолиблари ва ёшлар қатнашди.


Туман ҳокими ўринбосари Бахтиёр Холдаров, туман сайлов комиссияси аъзолари ва бошқалар бўлажак сайловлар кўп партиявийлик, шаффофлик ва демократик тамойиллар асосида ўтказилаётганлигини таъкидлашди.

Иштирокчиларга сайловлар ҳақида қизиқарли маълумотлар тақдим этилди. Сайловларнинг ўзига хос хусусиятлари, Сайлов кодексидаги янгиликлар акция иштирокчиларини бефарқ қолдирмади.

 

Бағдод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.