Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАҒДОД ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ

×

 2020-03-05 18:32:28    1010

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда “Фарғона вилояти Бувайда-Бағдод йўлининг 15 км. йўли четидаги уйлар обод қишлоқ дастури бўйича фақат расмиятчилик учун том қисми бўялгани ҳақида” номли видеоматериал тарқатилди. Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бу лавҳанинг мутлақо асоссиз ва нопрофессионал тарзда тайёрланганини алоҳида таъкидлаб, қуйидагиларни маълум қилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” Дастури тўғрисидаги Фармони ва шу билан боғлиқ қарорлари ижроси Бағдод туманида тўла-тўкис таъминланмоқда. Хусусан, ўтган 2019 йилда туманнинг олис ҳудудлари бўлган “Зафаробод”, “Ойдинбулоқ” ва “Пахтаобод” маҳалла фуқаролар йиғинида мазкур Давлат дастури асосида улкан бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Янги ижтимоий соҳа объектлари қурилиб фойдаланишга топширилди, ички йўллар шағалланиб асфальт ётқизилди, ичимлик суви ва электр тармоқларининг янги линиялари ишга туширилди. Бир сўз билан айтганда, ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи минг-минглаб қишлоқ одамларининг турмуш тарзи яхшиланди.

Давлат дастури ижроси бўйича жорий йилда туманнинг яна 3 ҳудудида – “Каримбобо”, “Қўштегирмон” ва “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилиши белгиланган.

Энди, тарқатилган видеолавҳадаги асоссиз иддао – “йўл четидаги уйлар обод қишлоқ дастури бўйича фақат расмиятчилик учун том қисми бўялгани” хусусида. Юқорида таъкидланганидек, “Обод қишлоқ” Давлат дастури аввалдан белгилаб олинган манзиллардагина амалга ошириб келинмоқда. Лавҳада “Бувайда-Бағдод йўлининг 15 км. йўли...” сифатида кўрсатилаётган ҳудуддаги ободонлаштириш ишлари эса дастур ижроси бўйича эмас, балки туман ҳокимлиги ташаббуси билан амалга оширилди. Мазкур йўл туман ҳудудидан ўтувчи асосий қатнов йўлларидан бири бўлгани сабабли, маҳаллий бюджет маблағлари эвазига бу ҳудудда ободонлаштириш, аҳоли яшаш хонадонларини тартибга келтириш ҳамда йўл ёқаларига манзарали дарахт кўчатларини экиш каби ишлар бажарилди. Ваҳолонки, бу йўлда кўп вақтлардан буён бундай катта кўламдаги ишларга қўл урилган эмас эди.   

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ёлғон ва асослантирилмаган маълумотларга ишониб қолмасликни сўраймиз.