Размер шрифта цвет картина

<< Avgust 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Подписка на новости


На сайте сейчас 8 пользователей Статистика телефон доверия

×

 2024-07-15 22:11:57    285

Скачать PDF
Печать


???? Пресс тур ва матбуот анжумани тафсилотлари

БАҒДОДДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛМОҚДА

Аввал хабар берганимиздек, (https://t.me/bagdodim_news/43405?single) Фарғона вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси томонидан белгиланган режага асосан, 13 июль куни Бағдод туманида навбатдаги пресс тур ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда республика ва вилоят миқёсидаги телеканаллар ҳамда газеталар мухбирлари иштирок этди. (https://t.me/bagdodim_news/43415) Улар туманнинг “Юксалиш” қишлоғида жойлашган “Гулнора Матқулобод бодомлари” ишлаб чиқариш кооперацияси, “Юксалиш” маҳалла сервис компанияси фаолиятлари билан яқиндан танишдилар.

“Пресс тур” учун ушбу манзилни танланиши бежиз эмас. Чунки, режада кўрсатилган “Маҳаллаларда аёлларни қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ижобий ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар” мавзуси, қолаверса, “Матбуот анжумани”нинг “Бағдод туманидаги кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик фаолиятларини ривожлантириш тўғрисидаги амалий ишлар” мавзуларининг реал ҳаётдаги амалий ижроси бугун бутун Ўзбекистон бўйлаб овоза бўлмоқда.  (https://t.me/bagdodim_news/43233)

Хабарингиз бор, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 11-, 12- июль кунлари Фарғона вилоятига қилган ташрифлари чоғида Бағдод туманидаги "Юксалиш" маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуш шароити билан танишди.  (https://t.me/bagdodim_news/43223)

Бугунги кунда юртимизнинг турли вилоятларидан маҳалла тизимида ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ишловчи барча раҳбар ходимлар "Юксалиш" маҳалласига келиб аҳоли, айниқса хотин-қизлар бандлигини таъминлашда "Бағдод тажрибаси" билан яқиндан танишмоқдалар.

13 июль санасида ҳам Бағдод тумани ҳокимининг ўринбосари Тўлқиной Тожиева бир гуруҳ журналисларга ҳамда йиғилган меҳмонларга Юртбошимиз белгилаб берган “Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар” юзасидан топшириқлари ижросини туман миқёсида олиб борилаётган тафсилотлари ҳақида сўзлаб берди.

Шу кунининг ўзида  жонли эфирда (https://t.me/bagdodim_news/43388) махсус репортаж трансляция қилинди. Унда журналист Зилола Расулова "Гулнора Матқулобод бодомлари" ИЧК раҳбари Гулнора Усмонова ҳамда туман ҳокими ўринбосари Тўлқиной Тожиевадан интервю олди.

Жунралист Мафтуна Мамасиддиқованинг “Хотин-қизлар бандлигини таъминлашда Бағдод тажрибаси оммалаштирилмоқда” номли лавҳаси Фарғона телеканалида эфирга узатилди. (https://t.me/bagdodim_news/43392)

Кузатиб боринг, “Янги Ўзбекистон”, “Халқ сўзи”, “Маънавият” газеталари мухбирларининг “Юксалиш” маҳалла сервис компанияси фаолиятидан  сўзловчи мақолаларини расмий саҳифаларимизда эълон қилиб борамиз.
Ушбу пресс тур ва матбуот анжумани тафсилотларини ўз ичига олган лавҳа “VODIY” телеканали учун тайёрланди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/bagdodim_news)