Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фуқаролар мурожаати назоратга олинди
2023-03-27 16:47:54 301
Ижтимоий тармоқларда Бағдод тумани марказий буюм бозори таъмир ишлари учун бузилаётгани, тадбиркорлар учун ижара ҳақи ҳам мунтазам оширилиб борилаётгани, бундан ташқари, тадбиркорларга етарли шароитлар яратилмаганидан норозилик билдирилганлиги акс этган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан Кадастр Агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Фарғона вилояти бошқармаси Бағдод тумани филиали маълум қиладики, Бағдод тумани Ўзбекистон МФЙ Орзу кўчаси 39-уйда жойлашган савдо мажмуаси “Фотих кўхинур” МЧЖ га Бағдод тумани хокимининг 25. 03. 2015 йилдаги 141-сонли, хамда, Фарғона вилояти хокимининг 17. 03. 2017 йилдаги 133-сонли қарорларига асосан тегишли. Ушбу объэктнинг умумий ер майдони 2.10 га дан иборат булиб, ер участкасига бўлган хуқуқ 03. 03. 2022 йил кунида 1730209/Р-А2502271 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Савдо мажмуасида фойдаланиб келинилаётган бино ва иншоотлар хуқуқий хужжатларсиз, тадбиркорлар томонидан қуриб битказилган.