Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Инсон қадри

×

 2024-01-06 16:18:19    2366

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил  17-январдаги "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 26-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бағдод туманда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун ҳам Бағдод туманида “Меҳр дафтари” платформасига киритилган, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 9 нафар болаларнинг орзу истаклари рўёбга чиқарилди. Уларга замонавий мебель жиҳозлари ҳамда маиший техникалар топширилди.

- Аввало, "Меҳр дафтари" жамғармасидан васийликка олинган ёшнинг қизиқишларини инобатга олдик. Тикув машинаси, ноутбук, кондиционер,  компютер жамланмаси, кийим-кечаклар, мебеллар тўплами ва керакли ускуналар айнан шу фарзандларимиз учун ас қотишига ишонамиз – дейди Бағдод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Саиджон Давлатов.