Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ғанижон Солиев Бағдод тумани ҳокими этиб тайинланди
2024-02-20 16:14:00 2838
19 февраль куни Халқ депутатлари Бағдод туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.
Сессияда лавозимидан озод этилган Юсуфжон Хусаинов ўрнига янги туман ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Солиев Ғанижон Шералиевич номзоди Бағдод тумани депутатлари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди ва ҳозирга қадар Бағдод тумани “Хўжақишлоқ” МФЙда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаб келган Ғанижон Солиев Бағдод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Ғанижон Солиев 1979 йилда Бағдод туманида туғилган. Тошкент молия институтини иқтисодиёт йўналишида тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2002 йилда Учкўприк тумани молия бўлимида бошлаган. Турли йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ижтимоий соҳа ва аҳолини молиялаштириш бош бошқармасида, Фарғона вилояти молия бошқармасида, Фарғона шаҳар ва Бағдод тумани молия бўлимларида масъул лавозимларда ишлаган.
2014-2017 йилларда Олтиариқ тумани ҳокимининг ўринбосари, 2017-2020 йилларда Бағдод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган. 2020-2022 йилларда Фарғона вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган.
Ғанижон Солиев 2022 йил 11 январдан буён Бағдод тумани “Хўжақишлоқ” МФЙда ҳоким ёрдамчиси бўлиб фаолият кўрсатиб келаётганди.