Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

УЧРАШУВ

×

 2024-03-22 13:28:12    288

PDF юклаш
Чоп этиш


Бағдод тумани Ахборот кутубхона марказида туманимизнинг энг иқтидорли фарзандларидан бири, “Сиёсий халқаро ҳуқуқшунослик” бўйича фан доктори, Япониянинг Нагоя иқтисодиёт университети ҳуқуқ факультети профессори Алишер Умирдинов билан учрашув бўлиб ўтди.

Ҳар бир инсонда тақдирини ўзгартириб юборувчи ва келгуси ҳаёт йўлини белгилаб берувчи учрашувлар бўлади. Кечаги учрашувда шу сўзларни исботи бордек десак муболаға бўлмайди. Чунки, илмга чанқоқ йигит-қизлар қаршисида ўз устида тинмай изланиб катта тажрибага ва эътиборга эга бўлган, билими сабаб бугун Ўзбекнинг фахрли фарзанди бўлиб ўзга юртда эъзоз топган Алишер Умирдинов ўз ҳаётий таассуротларни сўзлаб берди.

Барчага бирдек қизиқарли бўлган учрашувда Бағдод тумани ҳокими ўринбосари ва мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари ҳам иштирок этишди.