Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ҚАБУЛИ: ҲАР БИР МУРОЖААТ – ЭЪТИБОРДА!
2024-05-14 21:10:07 1109
БАҒДОД ТУМАН ҲОКИМИ ҒАНИЖОН СОЛИЕВ 1-СЕКТОР ШТАБИДА ТУМАН АҲОЛИСИ УЧУН ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ. УНДА ҲАКИМЖОН АБДУЛАЗИЗОВ БОШЧИЛИГИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ АЪЗОЛАРИ ҲАМ ИШТИРОК ЭТДИ.
Қабулда туман аҳолисининг турли йўналишлардаги 50 дан ортиқ муаммолари қабул қилиниб, уларнинг аксарияти, жумладан тиббий ёрдам, ишга жойлашиш, тадбиркорлик, фермер хўжалигида низоли ҳолатлар бўйича мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди. Вақт ва ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар, шунингдек, электр, ичимлик суви, газ устунларини алмаштириш, янги трансформатор қўйиш, кўча ёритгичлари ўрнатиш каби мурожаатлар бўйича масъулларга муддатлар берилиб, ижроси назоратга олинди.