Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БАҒДОДДА «ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ» ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2024-05-24 23:29:26    3205

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимиз бўйлаб ўтказилиб келинаётган "Оналарга эҳтиром" фестивали доирасида Бағдод тумани “Мактабгача ва мактаб таълими” бўлими тасарруфидаги барча боғчаларнинг мудиралари бирлашиб муҳташам Маданият марказида мазкур номдаги тадбирни ташкиллашди. 
Унда шу соҳанинг меҳнат фахрийлари таклиф этилди, оламдан ўтганлари ёд этилди. Туман ҳокими ўринбосари Т.Тожиева, Д.Юсуповалари тадбирни кириш сўзи билан очиб берар экан бу гўзал анана рухиятимизгада сингиб, азалий қадриятларимиз яна бир-бор сайқалланаётганини таъкидлашдилар. 
Маданият уйи хонандаларининг куй-қўшиқлари, ташкилотчиларнинг саҳнавий чиқишлари барчага катта завқ улашди, рақсларга чорлади. 
Байрам тадбири сўнггида мазкур шаҳарчадаги боғча ҳовлисида тузалган дастурхонга меҳмонлар таклиф этилди. Онахонлар кўрсатилган эҳтиромдан мамнун бўлиб, юртимизда ҳамиша тинчлик ҳукм суришини, байрамлар бўлишини истаб дуолар қилишди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/bagdodim_news)