Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 120 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“КОРРУПЦИЯ ЖАМИЯТ ДУШМАНИ”

×

 2024-07-02 10:42:43    86

PDF юклаш
Чоп этиш


#Жараён

Бағдод туман “Пенсия жамғармаси” бўлимида “КОРРУПЦИЯ ЖАМИЯТ ДУШМАНИ” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда “Қодирқул хожи” жоме масжиди имоми Шарофидин Абулқосимов иштирок этди.

Тизимда коррупцияга қарши курашиш борасида қилинган ишлар, ўтган давр мобайнида йўл қўйилган хато-камчиликлар, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди.

Аҳоли вакиллари билан муносабатларда оррупцияга чек қўйиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, коррупциянинг салбий таъсирлари, қонунчиликка янги киритилган нормалар бўйича тизим ходимларига батафсил тушунтиришлар берилди.

Пенсия жамғармаси фаолияти энг савобли касблардан бири эканлиги таъкидланар экан ҳалоллик, кексаларга ҳурмат, кўнгли ярим инсонларнинг оғирини енгил қилиш, бировнинг ҳаққи, харомдан тийиниш борасидаги маърузалар ҳам йиғилганларнинг ҳар бирига таъсир қилмай қолмади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/bagdodim_news)