Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

03/07/2024 ИШСИЗ ЁШЛАРНИ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

×

 2024-07-04 17:21:10    38

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда бўлгани каби Бағдод туманида ҳам ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, ўз имконият ва салоҳиятини юзага чиқаришига кўмаклашишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бугун, ўтган давр мобайнидаги хатлов жараёнларида аниқланиб ишсиз сифатида белгиланган 20 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.
Тумандаги “Мурувват” ёшлар кичик саноат зонасида жойлашган “DEMUX 777” МЧЖ томонидан тайёрланган хўжалик совуни ишлаб чиқариш ускунаси касаначилик йўналишида ўз фаолиятларини бошлаётган бағдодлик ёшларга айни муддао бўлди десак муболаға бўлмайди. Энди улар ўзга юртлардан иш изламай оиласига даромад келтирадилар.
Субсидия асосида берилган ушбу ускуналарни ёшларга туман ҳокими ўринбосарлари билан биргаликда тумандаги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳодимлари, Ёшларни иш билан таъминлаш ишчи гуруҳи аъзолари топширишди.