Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ҚАҲРАМОН” СПОРТ КЛУБИ ҲАЁТ ВА ЖАСОРАТ МАКТАБИ ВАЗИФАСИНИ ЎТАМОҚДА

×

 2024-07-09 19:52:50    878

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда Миллий гвардия Қўриқлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар туфайли жамият хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳар томонлама соғлом, чуқур билимга эга ходимлар сафи кенгаймоқда. Бу жараёнда “Қаҳрамон” спорт клуби юксак салоҳиятли ва истеъдодли ҳодимларни тарбиялайдиган ҳаёт ва жасорат мактаби вазифасини ўтамоқда.

Фарғона вилояти Миллий гвардияси Қўриқлаш бошқармаси “Жанговор касбий ва жисмоний тайёргарлик” бўлими бошлиғи, бағдодлик спорт устаси Нозимжон Иброҳимжонов ўз маҳалласидаги замонавий “Қаҳрамон” спорт клубида “Қўл жанги” спорт тури бўйича ҳафтанинг уч кунида Қўқон ён атрофидаги туманларда хизмат қилувчи ходимларга машғулотлар ўтади.

Ушбу залда Нозимжоннинг укаси Адҳамжон ҳам мураббийлик қилади. Ёш авлодни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш орқали уларнинг соғлом турмуш тарзи шакллантирилган. Республика бўйлаб турли мусобақаларда унинг шогиртлари ғолиблик шоҳсупаларини эгаллашмоқда.

Фарғона вилояти Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси Бағдод тумани бўлими бошлиғи, подполковник Ойбекжон Ҳакимов ҳам ушбу “Қаҳрамон” спорт кулубидаги машғулотларда шахсий таркиби билан тез-тез қатнашиб туради.  Шунингдек, спортда юқори натижаларга эришган бир қатор ходимларига алоҳида эътиборлидир.

Бугунги кунда халқаро майдонларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишни ўзининг асосий мақсади, деб билган ва бу йўлда тинимсиз меҳнат қилиб, жисмонан ва руҳан тобланган ҳарбий спортчиларимизнинг нуфузли мусобақалардаги ютуқлари барчамизга фахр-ифтихор бағишлайди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/bagdodim_news)