Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМ ҚАБУЛИ: ҲАР БИР МУРОЖААТ – ЭЪТИБОРДА!

×

 2024-07-19 10:05:15    55

PDF юклаш
Чоп этиш


Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев бугун навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. 1-сонли касб-ҳунар мактабида ташкил этилган қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.
Унда вилоят ҳокимлиги умумий бўлим раҳбари Маърифат Оҳунжонова ҳам иштирок этди. 
Қабулда туман аҳолисининг турли йўналишлардаги 50 дан ортиқ муаммолари қабул қилиниб, уларнинг аксарияти, жумладан тиббий ёрдам, ишга жойлашиш, тадбиркорлик, фермер хўжалигида низоли ҳолатлар бўйича мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди. Вақт ва ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар, шунингдек, электр, ичимлик суви, газ устунларини алмаштириш, янги трансформатор қўйиш, кўча ёритгичлари ўрнатиш каби мурожаатлар бўйича масъулларга муддатлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Эслатма: Ҳар ҳафтанинг сешанба кунида соат 9:00 дан бошлаб туман ҳокими қабули давом этади.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/bagdodim_news)