Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Инфосессия: "Биргаликда адолатли жамият сари" лойиҳаси доирасида

×

 2024-07-19 10:08:32    81

PDF юклаш
Чоп этиш


Бағдод туманида Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази Фарғона вилоят бўлими, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, "Инсон" ижтимоий хизматлар агентлиги туман бўлими ва туман Ногиронлар жамияти ҳамкорлигида ногиронлиги бўлган шахслар учун  "Биргаликда адолатли жамият сари" лойиҳаси доирасида, "Ногиронлиги бўлган шахсларни бандлигини таъминлаш бўйича миллий қонунчилик" мавзусида инфосессия ташкил этилди. 
Инфосессияни ўтказишдан асосий мақсад, ишга жойлашишда қийинчиликка учраётган, меҳнат қилишга лаёқати бўлган ногиронлиги бор шахсларни Ўзбекистон Республикасининг  641-642-сонли Қонунларида белгиланган имтиёзлар тўғрисида уларни ҳабардор этишдан иборат.
Бағдод туманида ташкил этилган учрашувда 30 нафардан зиёд ногиронлиги бўлган фуқаролар иштирок этишди ва ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан керакли жавобларни олишди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/bagdodim_news)