Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БАҒДОД ТУМАНИ СЕКТОР РАҲБАРЛАРИНИНГ МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ҲАМДА МИГРАЦИЯДАГИ ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ВА УЧРАШУВЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
2024-08-01 19:25:45 1379
Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев ва сектор раҳбарлари ёшларни муаммоларини ўрганиш, миграциядаги ёшларнинг таклиф ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида учрашув ва мулоқотларда иштирок этишди.
65 нафар ёшлар иштирок этган учрашув “Қирқволида” МФЙда ташкил этилди. Шу куни ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, муаммо ва таклифлар юзасидан мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди. Ёшлар томонидан ўртага ташланган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, касб-ҳунар эгаллаш, имтиёзли кредит олиш, деҳқончилик учун ер ажратиш, ишга жойлашиш каби масалаларга оид мурожаатнинг айримлари жойида ижобий ҳал қилинди.
Сектор раҳбарлари томонидан Россия, Жанубий Корея, Қозоғистон каби давлатлатларда ишлаш ва ўқиш учун кетган 7 нафар ёшлар билан видеоқўнғироқ шаклида мулоқотлар ҳам ўтказилди.
Чет элда ишлаётган бағдодликлар билан суҳбатлашган туман ҳокими Ўзбекистондаги ўзгаришлар, янги имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот бериб, уларнинг турмуш тарзи, чет эл олий таълимидаги жараёни ва иш фаолияти билан яқиндан танишди. Мулоқот давомида ёшлар бугунги кунда хорижий давлатда бўлиб турган вақтида ва хонадонида муаммоси йўқлигини, ойлик маоши етарли эканлигини билдирди.
Таъкидландики, келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларни ижобий ҳал этиш, зарур ҳолларда, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш юзасидан, ҳар бир мурожаат шахсан туман ҳокими томонидан қатъий назоратга олиниши билдирилди.