Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲИНДИСТОНЛИК ШИФОКОРЛАР БАҒДОД ТУМАНИДА ИШ БОШЛАДИ.

×

 2024-10-29 21:30:39    801

PDF юклаш
Чоп этиш


Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев ҳиндистонлик шифокорлар билан суҳбат ўтказди.

Мулоқот давомида, ҳинд инвесторлари ҳамда маҳаллий тадбиркор билан ҳамкорликда амалга оширилган келишувда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, яни суяк емирилиши, юрак қон томир касалликлари ва тери таносил касалликларини даволаш фаолиятини олиб бориш бўйича Бағдод тумани марказидаги “Анваржон Имомов” клиникаси ва “Ултарма” МФЙ да ишга туширилган “Baghdad care well clinik” МЧЖ ҚК диагностика ва даволаш марказида беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, қўшни туманлар ва вилоятлардан келган фуқароларга юқори натижали ташхис марказларини ишга тушириш лойиҳалари салоҳияти юқори баҳоланди.

Ҳозирда клиникани жиҳозлаш ва ускуналар ўрнатиш ишлари тугатилган. Муассасада замонавий ускуналар билан ишлай оладиган малакали кадрлар жамоасини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўтган ҳафта давомида 5 нафар олий тоифали мутахассис шифокорлар етиб келишди. Бу келишув Ҳиндистонга шифо излаб бориш мақсадида юрган юртдошларимизнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилишдек эзгу мақсадини рўёбга чиқарди.

Эртага, 30 октябрдан иш бошлашга шай шифокорларга барча шарт-шароитлар яратиб берилиши маълум қилинди.