Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚОНУНЛАР – АДОЛАТ МАНБАИ

 2017-09-28 11:17:17    2141

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона давлат университети катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Унда тадбиркорлар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий Кенгаш аъзолари, университет талаба ва мураббийлари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

Давра суҳбатини вилоят ҳокимининг ўринбосари Илҳомжон Носиров очди ва олиб борди.

Анжуманда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Баҳромжон Обиджонов фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари мавзусида маъруза қилди. Депутат ўз нутқида парламентда муҳокамага қўйилаётган “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси ҳақида батафсил тушунча берди.

– Қонун лойиҳаси 21 моддадан иборат бўлиб, у фуқароларнинг давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш орқали жамият ва давлат ишлари борасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади, –  деди Баҳромжон Обиджонов. – Бундай назоратни амалга ошириш 4 та субъект томонидан олиб борилади деб баҳоланмоқда. Яъни мамлакатимиз фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари жамоатчилик назоратини юритадилар.

Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Раҳимов яқинда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди.

29 моддадан иборат мазкур қонунда ҳам тадбиркорларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, яъни бизнес-омбудсман ва уни лавозимга тайинлаш, лавозимидан озод етиш, унинг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс етган.