Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАРБИЙЛАР ВАТАННИНГ ФАХРИ ВА ҒУРУРИ

×

 2020-01-11 14:35:15    1087

PDF юклаш
Чоп этиш


Шарқий ҳарбий округнинг Фарғона дала ўқув майдонида бўлиб ўтган “Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати” шиори остидаги ҳарбий-ватанпарварлик фестивалида 20 мингдан ортиқ ёшлар, ҳарбийлар, уларнинг оила-аъзолари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги йўлида ҳамиша ҳушёр ва огоҳ, фидойи Ватан ҳимоячилари борки, бизнинг кўнглимиз хотиржам, осмонимиз мусаффо. Аммо ватанпарварлик нафақат чегарада турган аскар ёки зобит, балки шу юртнинг фарзандиман, деган ёшу нуроний – барчага тегишли бўлган бурчдир.

Айни кунларда жойларда бўлиб ўтаётган Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрам тадбирларида бу ўзининг яққол ифодасини топмоқда. Фарғона вилоятида ҳам турли маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Вилоят ҳокимлиги ва Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур ҳарбий-ватанпарварлик фестивали минглаб ёшларга фахр ва ифтихор туйғуларини бахш этди.

Фестивалда аҳоли, айниқса, ҳарбий парад, ёшлар учун замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника кўргазмаси, ҳарбий таъминот масалалари, шунингдек, ҳарбий оркестр, ҳарбий хизматчиларнинг қурол билан саф ҳамда қўл жанги элементлари чиқишлари намойиш этилди.

Замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа намуналари билан ёшлар яқиндан танишди. Фестиваль давомида ёшлар Ватан ҳимоячилари билан дилдан суҳбат қурди, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Ёшларга танк ва ракета пультлари каби бир қатор техник воситалар билан машқ қилиш имконияти ҳам берилди. Шунингдек, фестивалда ҳаво десанти аскарлари, вилоят ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифалар бажарувчи сафарбарлик гуруҳи шартли равишда қўпорувчиларни қўлга олиш ва йўқ қилиш машқларини намойиш этдилар.

– Ёшларимизнинг ҳарбий бўлишга, хусусан, армия сафида хизмат қилишга иштиёқи кучли, -дейди кичик сержант Рамазон Мамадиев.- Бугунги фестивалда уларга жанговар техникалар ҳақида маълумотлар бердик. Кўргазмали чиқишлар ҳам уларнинг қалбида фахр ва ифтихор уйғота олганига ишонамиз.

Ҳарбий оркестр жамоасининг ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлари, санъаткорларнинг байрам табриклари, концерт дастурлари тадбирга алоҳида файз киритди.

  

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Шерзод Қорабоев олган суратлар.