Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БАҒДОД ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ
2020-06-01 18:21:37 1052
Айрим ижтимоий тармоқларда “Давлат мулки бўлган бетон тўсиқлар талон-тарож этилмоқда” сарлавҳаси остида тарқатилиб, бу воқеълик Бағдод тумани ҳудудида амалга оширилаётгани иддао қилинган видеолавҳа хусусида қуйидагиларни маълум қиламиз:
Учкўприк ва Бағдод туманлари ўзаро туташган ҳудудда (4R 112 йўлининг 289 километри) Қўқон чамаси икки ой аввал автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш станцияси янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бунгача катта йўл четида турган 7-8 дона бетон тўсиқларга эҳтиёж қолмади энди ва улар Янгиқўрғон ариғи ёқасига жамлаб қўйилди. Шу ариқнинг “лаби”да Қудратжон Муртазоев бошқарувида бўлган “Муртазоев” оилавий корхонаси тасарруфидаги “Жар” чойхонаси фаолият юритади ва янги қўшнилар томонидан суриб ташланган бетон тўсиқлар чойхона хуснини бузди. Атрофдан тароват, бағдодлик тадбиркордан эса халоват қочди...
Аслида, Қудратжон Муртазоев карантин давридан самарали фойдаланиб, Янгиқўрғон ариғи соҳилларини тартибга келтириш, чиқиндилардан тозалаш, теварак-атрофни ободонлаштиришни бошлаган эди. Шу мақсадда,
Ушбу ҳолат бўйича Фарғона йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бўлим бошлиғи Азизхон Қосимов билан телефон орқали боғланиб, шундай изоҳ олдик:
- Ҳақиқатан ҳам, сиз айтаётган манзилда йўл тўсиқ бетонлари ўз ўрнидан кўчирилган ва ҳозирда улар Янгиқўрғон ариғи қирғоғига, техника хавфсизлиги қоидаларига тўла мос равишда ўрнатилган. Давлат мулкига ҳеч қандай зарар етказилмаган ва бу бўйича бизда мутлақо эътироз йўқ. Аксинча, тадбиркорга (Қ. Муртазоевни назарда тутяпти – изоҳлар бизники) алоҳида раҳмат айтмоқчимизки, ўша бетонларни авайлаб-асраб, ўз маблағлари ҳисобидан (200 минг сўм харжланган) бошқа жойга кўчириб ўрнатгани учун, - деди мутасадди идора вакили.
А. Қосимовнинг қисқача изоҳи муаммога батамом аниқлик киритди. Демакки, иддао қилинганидек, давлат мулки бўлган бетон тўсиқлар талон-тарож қилинмаяпти ва аноним тарзда эълон қилинган видеоматериал нохолис тайёрланган. Энг ачинарлиси, асослантирилмаган ушбу мурожаат тадбиркорнинг фаол саъй-ҳаракатларига, эзгу ташаббусларига соя солмоқда. Сўзимиз якунида, мавлоно Румийнинг ушбу ҳикматини ёдга олдик:
“Ё бир йўл топ. Ё бир йўл оч. Ё йўлдан қоч!..”