Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
74 НАФАР ЁШЛАР ЕРЛИ БЎЛДИ
2021-03-20 19:43:27 834
Ўтказилган хатловларга кўра, Бағдод тумани аҳолисининг 39 минг 285 нафарини 30 ёшгача бўлган фуқаролар ташкил этади. Уларнинг 4 минг 214 нафари “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган.
Туманда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қайта касб-ҳунар ўргатиш ва тадбиркорликка кенг жалб этиш орқали улар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, шу кунга қадар
173 нафар йигит-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди;
619 нафар ёшларга жами 87 гектар ер майдонлари бўлиб берилди;
93 нафар ёшларга банк кредитлари ажратилди;
142 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилмоқда;
142 нафар ёшлар “устоз-шогирд” анъанаси асосида ҳунармандларга бириктирилди;
3 нафар ижтимоий-иқтисодий кўмакка муҳтож бўлган ёшлар учун таълим кредити тўлаб берилди;
2 нафар ёшларнинг саломатлигини тиклаб учун етарли маблағлар ажратилди.
Бу каби ишлар изчил давом этаётир. Чунончи, “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган ёшларнинг 74 нафарига 11 гектардан зиёдроқ боғ қатороралари бўлиб берилди.
Туманнинг дашт қисмида жойлашган ушбу боғ бир неча йиллардан буён қаровсиз қолдирилгани боис, туман захирасига қайтарилган эди. Ҳалол меҳнатда чиниққан, ўз оиласига қўшимча даромад киритишни истаган ёшлар энди бу ерда зироатчилик билан машғул бўладилар.
Айтганча, ёз мавсумида сув танқис бўладиган бу ерларда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тик қудуқ қазиб берилади.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.