Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Президент эътибори: жорий йилда Бағдодда қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга 91 млрд. сўмдан зиёд маблағ ажратилади

×

 2021-03-24 17:37:01    886

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилда Бағдод туманидаги қишлоқлар ва маҳаллаларнинг архитектура қиёфасини янгилаш, ҳудудларни ободонлаштириш доирасида жами 91 млрд. 198,3 млн. сўмлик ишлар бажарилиши режалаштирилган.

Жумладан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурларини амалга ошириш учун 2 та манзил – “Мурувват” ва “Каримбобо” маҳалла фуқаролар йиғини танлаб олинди.

Бундан ташқари, ҳудудларни баҳолаш натижаларига кўра, 6 та – “Ултарма-1”, “Дашт”, “Бедарак”, “Чекмирзаобод”, “Боғишамол” ва “Каримбобо” маҳалла фуқаролар йиғини ижтимоий оғир ҳудуд сифатида қайд этилган.

Шунга асосан, туман аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаларини яратиш, қишлоқлар (маҳаллалар)нинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларни ободонлаштириш бўйича жорий йилда қуйидаги ишлар амалга оширилади.


1. Ички йўлларни яхшилаш (18 млрд. 372,4 млн. сўм) бўйича 56 та МФЙда жами 66.3 км йўллар таъмирланади. Шундан, 52 км тупроқ йўллар шағаллаштирилади ҳамда 11.3 км йўлларга асфальт қоплама ётқизилади. Натижада, тумандаги 6,7 фоиз ички йўлларнинг аҳволи яхшиланади.

2. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилаш (8 млрд. 629,4 млн. сўм) бўйича 5 та ҳудудда жами 33.5 км тармоқ ҳамда 4 та сув иншооти қурилиб, реконструкция қилинади. Натижада, 12 минг 808 нафар аҳолининг (3 минг 955 та хонадон) ичимлик суви таъминоти яхшиланади.

3. Ирригация тизимини ривожлантириш (3.2 млн. сўм) доирасида жами 2 км масофадаги ирригация тармоқларида ҳамда

2 та суғориш қудуқларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Натижада, 70 гектар майдоннинг сув таъминоти яхшиланади.

4. Электр таъминотини яхшилаш (5 млрд. 734,8 млн. сўм) бўйича жами 55.8 км масофада электр тармоқлари тортилади ва алмаштирилади, 19 та трансформатор ва 1 минг 559 та таянч устунлар ҳолати яхшиланади. Натижада, 6 минг 884 нафар истеъмолчига электр энергияси барқарор етказиб берилади.

5. Газ таъминотини яхшилаш (6 млн. сўм) бўйича “Каримбобо” ва “Мурувват” МФЙ аҳолисига жами 16 та суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилади. Натижада, ушбу ҳудудлар аҳолиси суюлтирилган газ билан тўлиқ таъминланади.

6. Алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш (340 млн. сўм) доирасида жами 2 та базавий станция қурилади. Натижада, 1 минг 255 нафар аҳоли сифатли алоқа ва интернет хизматлари билан қамраб олинади.

7. Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш (34 млрд. 362 млн. сўм) доирасида 5 та ҳудудда жами 11 та ижтимоий соҳа объектлари: 3 та боғча, 5 та мактаб, 3 та тиббиёт муассасаси қурилади ва таъмирланади. Натижада, 1 минг 255 нафар аҳолига таълим ва тиббий хизматлар кўрсатиш даражаси ошади.

8. Маҳалла ва маданият объектларини ривожлантириш (200 млн. сўм) бўйича 2 та маҳалла биноси ҳамда 2 та маҳалла гузарлари қурилади ва таъмирланади.

9. Чиқиндилар билан ишлаш инфратузилмасини яхшилаш (15 млн. сўм) доирасида 5 та чиқиндихона қурилиб, контейнер ва урналар ўрнатилади.

10. Ҳудудларни ободонлаштириш (144 млн. сўм) доирасида жами 1 км масофада пиёдалар йўлакчаси қурилади ва таъмирланади. 5 та кўчада 40 та тунги ёритиш тизими яхшиланиб, жойларда жами 400 туп манзарали дарахтлар экилади.

11. Туман марказининг архитектура қиёфасини яхшилаш (7 млрд. 452.6 млн. сўм) доирасида 2,1 км йўллар, 1,5 км пиёдалар йўлакчаси, 1,5 км велосипед йўлаклари барпо этилади. 33 дона ташқи ёритиш ускуналари ўрнатилади ва таъмирланади. Жойларда жами 400 туп манзарали дарахтлар ҳамда гул кўчатлари экилади.

12. Уй-жой фондини ривожлантириш (7 млрд. 151.2 млн. сўм) бўйича жами 153 та якка тартибдаги уй-жой таъмирланади. Ипотека дастурлари доирасида банк кредитлари асосида 25 та уй-жой қурилади. Натижада, 1 минг 300 нафарга яқин аҳолининг уй-жой шароити яхшиланади.

13. Тумандаги 1 та кичик саноат зонаси фаолиятини ривожлантириш (8 млрд. 787.7 млн. сўм) доирасида 4,4 км йўл, 4,5 км ичимлик суви ва оқова сув, 35,6 км табиий газ ва 6,4 км электр инфратузилмаси яратилади. Натижада, умумий қиймати 76,1 млрд. сўмлик 28 та лойиҳа амалга оширилиб, 525 та янги иш ўрни ташкил этилади.

Умуман олганда, жорий йилнинг 1 октябрь санасига қадар туманда 91 млрд. 198.3 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланади. Бунда, уларни молиялаштиришга:

а) Республика бюджетидан – 72 млрд. 27.3 млн. сўм;

б) маҳаллий бюджетдан – 4 млрд. 566.4 млн. сўм;

в) тармоқ корхоналари ҳисобидан – 6 млрд. 80,8 млн. сўм;

г) аҳоли ва тадбиркорлар ҳисобидан – 2 млрд. 786.3 млн. сўм;

д) кредитлар ҳисобидан – 5 млрд. 737.5 млн. сўм йўналтирилади.

14.  “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида танлаб олинган манзилларда “Темир дафтар”га киритилган 10 та оиланинг 5 таси, “Аёллар дафтари”даги 94 нафар аёлларнинг 83 нафари ҳамда “Ёшлар дафтари”даги 121 нафар ёшларнинг 118 нафари доимий даромад манбалари билан таъминланади ва ушбу дафтарлардан тўлиқ чиқарилади. Шунингдек, 1 минг 289 нафар аҳолининг тиббий хариталари тўлиқ шакллантирилади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.