Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
СЕНАТОР МУҲИМ МАСАЛАЛАРДА ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ
2021-05-06 17:22:50 856
Бағдод тумани ҳокимлиги фаоллар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси М.Салимова, Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши доимий комиссияси раиси ўринбосари Ш.Каримов, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Кенгаш ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссияси аъзолари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг барча ўринбосарлари, туман ташкилот ва идоралар раҳбарлари, сектор котиблари иштирок этишди.
Йиғилиш кун тартибида бир нечта муҳим масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли қарори билан туман (шаҳар)лар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ташкил этиш, шунингдек, Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда “Халқпарвар” комиссияси фаолиятини тўғри йўлга қўйиш каби масалалар кўриб чиқилди.
Дастлаб туман Кенгаши депутати Фарҳоджон Маматқулов сўз олиб, Кенгаш қарори “Халқпарвар” комиссияси фаолияти йўлга қўйилганини таъкидлади.
- Ушбу комиссия аъзоларининг асосий вазифалари, бугунги кунда маҳаллий давлат ҳокимликлари ҳамда масъул давлат идораларининг уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини ажратиш, қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар рўйхатини шакллантириш бўйича олиб борилаётган ишлари устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатишдан иборат, - дея эслатиб ўтди Ф.Маматқулов.
Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси М.Салимова қонунчилигимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, тегишли қонунларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида тўхталиб ўтган бўлса, Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Ш.Каримов уй-жой қурилиши ва ипотека тизимини самарали йўлга қўйишда жамоатчилак ва парламент, хусусан, депутатлик назоратини амалга оширишда маҳаллий Кенгаш депутатлари олдида турган вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман Молия бўлими бошлиғи Ж.Садриддинов, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Холматов ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.