Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЧЕК-ХИТОЙДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОЛАР БАРТАРАФ ҚИЛИНДИ
2021-05-11 17:02:12 849
Бағдод туманининг чекка қишлоқларидан бири Чек-хитойда электр энергияси билан боғлиқ муаммолар маҳаллий аҳолининг ҳақли эътирозига, давомли мурожаатларига сабаб бўлаётганди. Туман ҳокими Восилжон Назаровнинг ушбу ҳудудда "маҳаллабай" тизими асосида иш ташкиллаши натижасида кўп йиллик муаммоларга ечим топилди.
- Туманимиз ҳокими билан қишлоқ кўчаларини пиёда юриб чиқдик, - дейди туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбари Валижон Тўйчиев. - Чиндан ҳам вазият оғир эканига гувоҳ бўлдик. Ишонсангиз, айрим таянч устунлари мутлақо авариявий ҳолатда турибди, яна айримлари қўлбола. Уларни янгисига алмаштирмаса бўлмасди...
Туман ҳокимининг тегишли фармойиши билан, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига, қишлоқда 16 та янги таянч устунлар, тунги ёриткичлар ва 100 кВа ли 1 та трансформатор ўрнатилди. Натижада, 200 дан ортиқ хўжалик электр энергияси билан боғлиқ "бошоғриқ"дан бутунлай қутилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.