Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 104 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ПАХТА-ҒАЛЛАЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДАГИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ДИҚҚАТИГА

×

 2021-08-03 15:40:55    711

PDF yuklash
Chop etish


Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2021 йил 13 июлдаги 36-сонли буйруғига асосан 2021 йилнинг 15 июлдан 15 август кунига қадар ғалла уруғчилиги билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари ўртасида ТЕНДЕР танлови ўтказилади.

Танлов комиссиясига ариза ва тақдим этиладиган ҳужжатлар 2021 йил 15 август куни 17:00 га қадар туман қишлоқ хўжалиги бўлими биносида қабул қилинади.

Танлов шартлари, танловга тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати илова қилинади.

ТАНЛОВГА ҚАТНАШИШ ШАРТЛАРИ.

1. Тумандаги энг илғор фермер хўжаликларида уруғлик ғалла етиштириш амалга оширилади. Уруғлик ғалла етиштириш учун танлаб олинаётган фермер хўжалигида мунтазам равишда ғалладан юқори ҳосил етиштирилган бўлиши керак.

2. Уруғлик ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари экин ерларининг тупроқ унумдорлиги ва мелиоратив ҳолати яхши, сув билан таъминланиши қулай бўлиши талаб этилади.

3. Фермер хўжалигининг раҳбари ва мутахассислари уруғчилик соҳасида етарли билим ҳамда тажрибага эга бўлиши лозим.

4. Фермер хўжалиги 2019-2020-2021 йиллар давомида ғалла сотиш шартномавий режасини бажарган бўлиши керак.

5. Фермер хўжалигида ғалла майдонларига белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли олиб бориш учун етарли техника воситаларига эга бўлиши шарт.

6. Фермер хўжаликлари уруғлик ғалла етиштириш мажбуриятларига, тендер танловига ҳамда уруғлик ғалла учун устама ҳақ тўлов тартибига тўлиқ риоя қилинишини кафолатлаши шарт.

 Тендер танловида қатнашиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:

РЎЙХАТИ

  1. Тендер комиссияси раиси номига ариза.
  2. Фермер хўжалиги раҳбари номидан тилхат.
  3. Фермер хўжалиги рағбарининг фуқаролик паспортидан нусха.
  4. Фермер хўжалиги раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар (диплом, меҳнат дафтарчасидан нусха).
  5. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими ер майдонларини назорат қилиш бўлинмасининг фермер хўжалиги экин майдонларининг контурлари бўйича балл бонитети тўғрисидаги маълумотномаси.
  6. Сув хўжалиги бўлимининг фермер хўжалиги экин майдонларининг сув билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотномаси.
  7. Фермер хўжалигининг ғалла майдонида сўнгги уч йил давомида касалликлар, зараркунандалар ҳамда бегона ўтларнинг тарқалиши бўйича маълумотномаси.
  8. “Агробанк” туман филиалининг фермер хўжалиги ҳисоб рақамидаги мажбуриятлардан озод бўлган пул маблағлари тўғрисидаги маълумотномаси.
  9. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлимининг фермер хўжалигида мавжуд техника ҳамда механизмлари бўйича маълумотномаси (техник паспорт нусхалари).
  10. Фермер хўжалиги томонидан сўнгги уч йил давомида ғалла топшириш шартномавий режаси ва хақиқатда топширилган ғалла миқдори тўғрисида “Бағдоддонмаҳсулотлари” АЖ ҳамда “Бағдод қишлоқ хўжалик техника МТП” МЧЖ ғаллачилик кластери корхоналарининг  маълумотномаси.

Тендер танловида иштирок этиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар туман танлов комиссияси (туман қишлоқ хўжалиги бўлими) томонидан тақдим қилинади.

Мурожаат учун телефонлар:

(0-373) 479-40-47, 

(90) 344-21-67,

(91) 204-09-02.