Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 132 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кам таъминланган оилаларга бола нафақа пули кимларга тайинланади?

×

 2022-03-31 18:30:59    429

PDF yuklash
Chop etish


Кам таминланган оилаларга бола нафақа пули Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида тартибга солинади.

Бола нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади ва бунинг шартлари қуйидагича:

оиланинг даромади оила аъзолари жон бошига 498 минг сўмдан ошмаслиги керак;

оилада 2 ва ундан ортиқ уй-жой бўлмаслиги ёки 1 ва ундан ортиқ нотурар жой бўлмаслиги;

оила аъзоларининг номида ишлаб чиқарилиш муддати 7 йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситаси, 15 йилдан ошмаган юк транспорт воситаси ёки 2 ва ундан ортиқ эски йилларда ишлаб чиқарилган транспорт воситаси (прицеп, мотоцикл ва ҳаказо) бўлмаслиги;

банкда омонатда МХМ энг кам мидорининг 5 ва ундан ортиқ миқдорда пули бўлмаслиги;

корхона таъсисчиси ёки акциядорликдаги улуши 5 ва ундан ортиқ миқдорда бўлмаслиги;

Ўзбекистон Республикаси МВ, ИИВ, ФВВ, ДХХ, МГ, судлар ва шу каби тизимда ишловчи ёки пенсионери оила аъзоси таркибида бўлмаслиги лозим. Агар юқорида санаб ўтилган ҳолатлар мавжуд бўлса, бола нафақа пули учун ҳужжат топшириш бефойда.

Агар оилада эр, хотин ва 18 ёшга тўлган фарзандлардан бири ёки бир нечтаси ишсиз бўлса, ушбу омил ҳам нафақа тайинланмаслигига асос бўлади. Уларнинг барчаси албатта банд бўлиши шарт.

Банд бўлиш шартлари қуйидагилар:

расмий даромадга эга бўлиши (ҳужжат топширишдан 2 ой олдин ишга кирган бўлиши шарт. Масалан, апрель ойида ҳужжат топширса, февралдан ойлик маоши олаётган бўлиши шарт);

аёллар 3 ёшгача бола парвариши билан банд бўлиши;

кундузги таълимда ўқиши;

1 ва 2 гурух ногиронлари;

18 ёшгача ногирон фарзанд оналари; 80 ёшга кирган ўзгалар парваришига муҳтожларга ёки 1 гуруҳ ногиронига қаровчилар;

томорқада ёки деҳқон хўжалигида банд бўлиш (бунда ер майдони фуқаро номига расмийлаштирилган бўлиши керак);

хорижда ишлаш (хорижда ишловчи 1 млн. 644 минг сўм даромадга эга ҳисобланади);

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида оилавий тадбиркорликда микрокредит олиб, кредит олинган санадан бошлаб кўпи билан 12 ой давомида банд бўлган оила аъзолари;

жазони ижро этиш муассасидагилар;

чақириқ бўйича ҳарбий хизматдагилар;

расмий даромадга эга бўлмаган “Темир дафтар”да турувчилар;

бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи ёки ишсиз сифатида руйхатда турувчилар, марказ томонидан касбга тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш ёхуд малака оширишга юборилганлар;

ўз-ўзини банд қилган шахслар (уларга 1 млн. 644 минг сўм расмий даромад ҳисобланади).

Ишсиз фуқаролар юқорида кўрсатилган 13 та банднинг биттаси билан банд бўлиши шарт.

 

Собитали СОБИРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Бағдод тумани бўлими бошлиғи.