Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдод тумани ҳокимлигининг расмий муносабати
2022-06-06 17:04:16 443
Ижтимоий тармоқларда “Амалдаги раисни туман ҳокимияти томонидан турли ўйинлар қилиб асоссиз равишда чиқариб юборишди, шунга қонуний чора кўрадиганлар борми?” сарлавҳаси остида тарқатилган мурожаат юзасидан Бағдод тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:
Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Бағдод туманида ҳам 16-28 май кунлари Маҳалла фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилди. Юқоридаги мурожаатда туманнинг “Чекмирзаобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайловда МФЙнинг аввалги раиси Р.Эрматовнинг номзоди қўйилмаганига эътироз билдирилган.
Фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссия раиси И.Ахмедовнинг маълум қилишича, “Чекмирзаобод” МФЙ туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши оғир бўлгани, жиноятчилиги ошгани ва оқибатда “қизил” тоифали ҳудудлардан бири бўлгани сабабли МФЙнинг собиқ раиси Р.Эрматовнинг номзоди сайловда қатнашиш учун туман ҳокими ва кўмаклашувчи комиссия раиси томонидан тавсия этилмаган.
Ушбу важларни асословчи рақамлар туман комиссиясида мавжуд.