Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 65 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сектор раҳбари маҳаллада жиноятчилик таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди

×

 2022-08-16 21:35:23    325

PDF yuklash
Chop etish


  1. Фирибгарларга алданиб қолманг!

Бағдод туманининг “А” маҳалласида яшовчи И.Ж. (эркак) шу йилнинг 14 февраль куни ҳамқишлоғи Д.А. (аёл)нинг ишончига кириб, нархи 16 млн. сўм бўлган бир бош қорамолни ўзича савдолашган бўлади ва пулни бир ҳафта муддат ичида келтириб беришини айтиб, “сурворади”.

И.Ж. 9 июнь куни бошқа бир фуқаро И.А. (эркак)нинг 12 млн. сўмлик бир бош қорамолини, 24 июнь куни эса А.Ж.нинг 22 млн. сўмлик икки бош қорамолини баҳолаб, пулни ўн кун муддатда келтириб беришини айтиб, ўшандан буён “думини ушлатмай” юрган эди.

Туман ички ишлар бўлимининг тергов бўлинмаси томонидан юқоридаги ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Куппа-кундузи пул ўғирланди

Бағдод туманининг “В” маҳалласида яшовчи А.Ж. (эркак) шу йилнинг 8 август куни соат 10-11 орасида нариги маҳаллада яшайдиган В.Х. (эркак)нинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, 1 млн. 80 минг сўм пулни ўғирлаб кетган.

Туман ички ишлар бўлимининг тергов бўлинмаси томонидан юқоридаги ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Алимент пули қани?

Бағдод туманининг “С” маҳалласида яшовчи Б.Х. (эркак) вояга етмаган бир нафар фарзанди учун алимент тўлаши лозимлиги белгиланган. Аммо ушбу қонуний мажбуриятдан қасддан бўйин товлагани учун жиноят ишлари бўйича туман судининг шу йил 10 февраль кунги ажримига асосан тайинланган 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ўтаган. Лекин шундан кейин ҳам Б.Х. фарзандининг таъминоти учун 4 млн. 668 минг сўм миқдоридаги алимент пулларини тўламай келмоқда.

Шу йилнинг 12 август санасида Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан юқоридаги ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

12 ёшли бола автоавария қурбони бўлди

12 август куни мудҳиш автоавария қайд этилди: Учкўприк туманида яшовчи А.И. (эркак) Бағдод туманининг “D” маҳалласи ҳудудида автомашина бошқарувини йўқотиб, қатнов йўли четида велосипедда ҳаракатланиб бораётган 12 ёшли М.Н. (ўғил)ни уриб юборади. Жабрланувчи оғир тан жароҳати билан шифохонага етказилади, аммо биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши қарамай, М.Н. вафот этади.

Туман ички ишлар бўлимининг тергов бўлинмаси томонидан юқоридаги ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бағдод тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Юсуфжон Хусаинов бугун “Хўжақишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида жиноятчилик таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди. Юқорида санаб ўтилган ҳолатлар хусусида сўз юритган сектор раҳбари фуқаролардан ҳамиша огоҳ ва ҳушёр бўлишни, йўлларда ҳаракатланиш чоғида белгиланган тартиб ва қоидаларга қатъий амал қилишни, энг муҳими, ҳар қандай турдаги жиноятчиликка қарши баҳамжиҳат курашиш, жамоатчилик назоратини янада кучайтиришни сўради.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.