Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Хўжақишлоқ" МФЙ: ҳоким ёрдамчиси - халқ орасида

×

 2022-08-16 21:38:53    291

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Хўжақишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдумухтор Парзиддинов май ойида ўтказилган сайловда маҳалладошлар ишончини қозонган эди. Ҳудуддаги асосий муаммолар – ичимлик суви ва электр таъминотини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш ва тартибга келтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш каби масалаларни ижобий ҳал этиш борасида муайян ишлар амалга оширилди, ўшандан буён.

- 2 км.дан ортиқ ички йўлларимизга шағал ётқиздик, энди навбат аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш масаласини бартараф қилишга, - дейди раис биз билан суҳбатда. – Бунинг учун “Ташаббусли бюджет” дастурига 40 та ностандарт таянч-устунларни алмаштириш, 1 та трансформатор пунктини ўрнатиш ва 1 км. масофада янги тармоқ тортиш ташаббусини киритганмиз. Бу ишлар учун 114 млн. сўм маблағ сарфланиши ҳисоб-китоб қилинган. Насиб бўлса, мазкур муаммо ҳам йил якунига қадар ечимини топади.  

Ғанижон Солиев – маҳаллада ҳоким ёрдамчиси – аҳоли муаммоларини ҳал этишда ташаббускорлардан бири сифатида фаолият юритмоқда. Унинг маълум қилишича, ҳудуддаги 706 та хонадонда 1 минг 75 та оила – 3 минг 723 нафар фуқаро истиқомат қилади. Ўтказилган хатлов натижаларига асосланиб, аҳоли хонадонлари 4 та тоифага ажратиб олинган. Бунга кўра, кам даромадли хонадонлар – 103 та (14,6 фоиз), қўшимча даромадга эҳтиёжи бор хонадонлар – 135 та (19,1 фоиз), ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонлар – 22 та (3,1 фоиз) ва иқтисодий аҳволи яхши хонадонлар сони 446 та (63,2 фоиз) ни ташкил этди.

-  Аҳолимизнинг 1 минг 945 нафари меҳнатга лаёқатли фуқароларни ташкил этади, - дейди Ғанижон Солиев. – Ишсизлар сони эса 45 нафар. Ҳозирда “Аёллар дафтари”да 75 нафар, “Ёшлар дафтари”да 14 нафар фуқаро рўйхатга киритилган. Ушбу оилаларни ижтимоий-моддий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 233 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Шунингдек, 90 нафар фуқарога оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида жами 865 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Жумладан, 7 нафар фуқарога турли асбоб-ускуналар сотиб олиш учун 179,2 млн. сўм кредит ажратилган бўлса, яна 63 нафар фуқарога 75 та замонавий тикув машиналари харид қилиш учун 360 млн. сўм кредит маблағлари йўналтирилди. 4 нафар фуқарога паррандачилик, 12 нафар фуқарога чорвачиликни ривожлантириш учун кредит ажратилиб, уларнинг бандлиги таъминланди. “Хўжа сити кабоблари” хусусий корхонаси ҳамда “Дастурхон нони” оилавий корхонаси фаолияти йўлга қўйилиши ҳисобига 12 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлди. Яна 5 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди. 

Ҳоким ёрдамчисининг маълум қилишича, ҳудуддаги “Умархонтўра” Исломхон ота” ҳамда “Бағдод Ширинжон” фермер хўжаликлари экин ерларидан деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини ажратиб бериш орқали “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турувчи 33 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган. Қолаверса, “Бағдод Ширинжон” ва “Хосиятхон қизи Ҳадичахон” фермер хўжаликлари 30 нафар фуқарони ишга қабул қилди. Ўзини ўзи банд қилган 5 нафар фуқарога турли асбоб-ускуналар субсидия шаклида берилди.

Ҳафизахон Юлдашева ўз уйида тикувчилик билан шуғулланади. Ҳоким ёрдамчисининг тавсияси асосида ушбу фуқарога 4,1 млн. сўм кредит маблағи ажратилиб, бир чокли тикув машинаси харид қилинди. Ҳозирда Ҳафизахон опанинг қўли қўлига тегмаяпти: жуда кўп миқдорда ёстиқ жилдлари тикиб, буюртмачиларга пешма-пеш етказиб бермоқда. “Энди қизим учун ҳам битта тикув машинаси олишим керак, бир ўзим “заказ”ларга улгурмай қоляпман”, дейди у. 

Умуман олганда, ҳоким ёрдамчисининг ташаббуси билан маҳаллада 1 та сартарошхона, 2 та савдо дўкони, 1 та автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси, 2 та қассобхона, 1 та дорихона ва 1 та ветеринария дорихонаси ташкил этилиб, уларнинг барқарор фаолияти таъминланди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.