Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
10 нафар аёлга субсидия асосида тикув машиналари топширилди
2022-10-07 17:22:38 319
Бағдод туманининг “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Дилором опа Комилова ёлғиз боши билан 3 нафар фарзандни вояга етказмоқда. Ҳаётнинг турфа синовлари олдида бош эгмаган бу матонатли аёл ўз турмушини ўнглаш учун тиш-тирноғи билан ҳаракат қилади.
Бугун Дилором опа каби турли ижтимоий сабабларга кўра “Аёллар дафтари” рўйхатига олинган 10 нафар аёлга субсидия асосида замонавий тикув машиналари топширилди. Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов аёллар билан суҳбатда, давлатимиз раҳбари ташаббусига биноан жорий этилган “Аёллар дафтари” хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янги босқичга кўтаргани ва бу борадаги амалий саъй-ҳаракатлар изчил давом этишини таъкидлади.
- Бугун тикув машинасини олган аёллар якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, тез орада даромад олишни бошлашларига ишонамиз. Бу йўналишда фуқароларга амалий ёрдамлар кўрсатилади, жумладан, шартнома асосида янги буюртмалар топиб берилиб, улар фаолияти узлуксиб қўллаб-қувватлаб борилади, - дейди туман ҳокимлигининг маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Ғайратжон Эшонхонов.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.